1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ 2006 ЙИЛ 8 ИЮНДАГИ 173–I-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИГА, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД АЙРИМ ТАВСИЯЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда уларнинг тузилмалари фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг регламентларини ва доимий комиссиялари тўғрисидаги низомларни янгилаш, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (1-илова).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (2-илова).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 8 июндаги 173-I-сонли Қарори билан маъқулланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил этишга оид айрим тавсияларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири маъқуллансин (3-илова).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 март,
305-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ
I боб. Умумий қоидалар
1-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги маҳаллий Кенгашлар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва мазкур Регламентга мувофиқ амалга оширадилар.
2-модда. Маҳаллий Кенгаш ўз фаолиятининг асосий йўналишларини сессияда тасдиқланган иш режаси (жорий, йиллик ёки Кенгашнинг ваколатлари муддатига мўлжалланган) асосида белгилаб олади. Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари, ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимлари ишини режалаштиришда асос қилиб олиниши мумкин.
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси маҳаллий Кенгаш депутатлари, доимий комиссиялари, ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимлари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхона, муассаса ва нодавлат ташкилотлари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси сессияда қабул қилинади ҳамда тегишли давлат органлари ва нодавлат ташкилотларига ижро ёки маълумот учун юборилади.
Маҳаллий Кенгаш иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари мажлисларида муҳокама этиб борилади.
Маҳаллий Кенгашнинг иш режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи маҳаллий Кенгашнинг раҳбари, доимий комиссиялари ва депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилади. Мазкур масалага доир қарор ушбу Регламентда белгиланган тартибда қабул қилинади.
Маҳаллий Кенгашнинг иш режаси бажарилишини ташкил этиш учун ҳоким — маҳаллий Кенгаш раиси (раҳбари) масъул ҳисобланади.
3-модда. Маҳаллий Кенгаш ишини ҳоким — Кенгаш раиси (раҳбари) ташкил этади ва раҳбарлик қилади.
Ҳоким ўз фаолияти юзасидан маҳаллий Кенгаш олдида ҳисобот беради.
Маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддати — беш йил.
4-модда. Маҳаллий Кенгаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг тегишли ҳудуд учун муштарак вазифаларини амалга оширилишини, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолининг тегишли ҳудудни бошқариш ишларига жалб этилишини таъминлайди.
Маҳаллий Кенгаш тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашади, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.
5-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияларида иш давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда, бошқа тилларга ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.
II боб. Маҳаллий Кенгашнинг сессияларини чақириш ва ўтказиш
6-модда. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳаллий Кенгашнинг асосий иш шакли сессиядир.
7-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессиялари маҳаллий Кенгашнинг раҳбари, раҳбар йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади. Сессия маҳаллий Кенгаш депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин.
8-модда. Маҳаллий Кенгаш сессиясининг кун тартиби маҳаллий Кенгашнинг раҳбари, депутатлар гуруҳлари, доимий комиссиялар ва депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.
Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилаётган муҳим ва долзарб масалаларни тайёрлаш учун маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан тегишли соҳа ёки тармоқлар мутахассислари ҳамда олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳ масалани сайловчилар, ҳокимликнинг бошқармалари, бўлимлари ва бошқа тузилмалари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхона ва муассасалар, бошқа нодавлат ташкилотларининг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда тайёрлайди.
Маҳаллий Кенгашнинг сессияси муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан қараб чиқилади ҳамда улар томонидан тайёрланган қарорлар лойиҳалари ва кун тартибига доир бошқа ҳужжатлар маҳаллий Кенгашнинг раҳбарига тақдим этилади.
9-модда. Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан қабул қилинади.
Маҳаллий Кенгаш сессияси ўтказиладиган вақт ва жой ҳамда кун тартиби тўғрисида депутатларга сессия очилишидан камида етти кун олдин маълум қилинади. Уларга танишиш учун ҳам тегишли ҳужжатлар юборилади.
Маҳаллий Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.
Маҳаллий Кенгашнинг сессияси, қоида тариқасида, тегишли ҳудуд марказида ўтказилади, зарурат бўлганда, сессия шу ҳудуддаги бошқа жойда сайёр тарзда ҳам ўтказилиши мумкин.
10-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессияси, башарти унда жами депутатларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Депутатлар маҳаллий Кенгаш сессиясининг ҳар бир мажлиси олдидан рўйхатга олинади.
Маҳаллий Кенгаш сессияларини ўтказишга мўлжалланган бинода электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир депутат учун алоҳида муқим ўрин ажратилади.
11-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этиши, шунингдек сессияларга тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Маҳаллий Кенгаш сессиясига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар мазкур Регламентда белгиланган тартибга риоя қилишлари ва раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Маҳаллий Кенгаш сессиясига таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан ҳал этилади.
Маҳаллий Кенгашнинг сессиясига таклиф қилинган шахслар учун мажлислар залида махсус жой ажратилади.
12-модда. Янги сайланган маҳаллий Кенгашнинг биринчи сессияси маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафталик муддат ичида чақирилади.
Биринчи — ташкилий сессия кекса депутатлардан бири томонидан очилади ва у маҳаллий Кенгаш томонидан маҳаллий Кенгашнинг раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.
Маҳаллий Кенгаш сессияларида маҳаллий Кенгашнинг раҳбари, у йўқлигида эса маҳаллий Кенгашнинг қарорига ёки маҳаллий Кенгашнинг раҳбари топшириғига биноан мазкур Кенгашнинг депутатларидан бири раислик қилади.
13-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессияларида ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимларига тасдиқланади, доимий комиссиялар тузилиб, уларнинг таркибига кирадиган аъзолар сайланади. Сессияларда ҳокимнинг тақдимига биноан ижро этувчи ҳокимият органларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тайинланади, ҳокимлик тузилмаси, ҳокимлик ходимларининг штатлари ва иш ҳақи фонди тасдиқланади. Мазкур масалалар юзасидан қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан, ҳар бир масала бўйича алоҳида-алоҳида, очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
14-модда. Маҳаллий Кенгашга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор янги сайланган маҳаллий Кенгашнинг биринчи сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилганида ҳам сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатнинг ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий Кенгаш сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
15-модда. Маҳаллий Кенгашнинг ҳар сессиясини ўтказиш даври учун депутатлар орасидан сессия котиби сайланади ёки сессия котибияти тузилади. Маҳаллий Кенгаш сессияси котибини сайлаш ёки котибиятини тузиш тўғрисидаги масала юзасидан қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Маҳаллий Кенгаш сессиясининг котиби ёки котибияти:
сўзга чиқувчиларни рўйхатга ёзади;
депутат сўровлари, депутатлардан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;
сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;
ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;
сессиянинг кун тартиби, Кенгаш кўриб чиқиши учун киритилган ҳар бир масала юзасидан маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими;
музокараларда сўзга чиққан депутатлар, шунингдек маърузачи ва қўшимча маърузачиларга сўров ёки саволлар (ёзма ёхуд оғзаки) берган депутатларнинг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;
қабул қилинган қарорлар рўйхати. Унда қарорларни қабул қилиш юзасидан «ёқлаб», «қарши» ёки «бетараф» берилган овозлар сони кўрсатилади.
Баённоманинг матнида сессиянинг кун тартибини тасдиқлаш, музокараларни тўхтатиш, шунингдек маълумот, ахборот бериш ва тартиб-таомил билан боғлиқ бошқа масалалар акс эттирилади.
Маҳаллий Кенгаш сессиясининг баённомасига маърузалар, қабул қилинган қарорлар, сессияда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар рўйхати ҳамда таклиф этилган шахслар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.
Маҳаллий Кенгаш сессияси баённомаси ёки стенограммаси сессия тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай тайёрланади ҳамда имзолаш учун тақдим этилади.
Маҳаллий Кенгаш сессияси баённомаси ёки стенограммасининг асл нусхаси ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланади. Кейинчалик, «Архивлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибга мувофиқ баённома ёки стенограмма сақлаш учун архивга топширилади.
Маҳаллий Кенгаш сессияси баённомаси ёки стенограммалари Кенгаш депутатларининг талабига биноан, уларга танишиб чиқиш учун берилиши мумкин.
17-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияси ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.
Раислик қилувчи томонидан кун тартибидаги масалалар бирма-бир ёки умумий тарзда овозга қўйилиши мумкин.
Кун тартиби юзасидан қарор депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кун тартиби, қоида тариқасида: асосий, ташкилий, ахборот ва бошқа хил масалаларни акс эттирган ҳолда тузилади. Бунда хусусан:
маҳаллий Кенгашнинг ваколатига тааллуқли, норматив хусусиятга эга бўлган масалалар — асосий масалалар;
маҳаллий Кенгаш органларини ташкил этиш, улар таркибини ўзгартириш, мансабдор шахсларини сайлаш, депутатлар ваколатини муддатидан илгари тугатишга оид масалалар — ташкилий масалалар;
тартиб-таомилларга оид, маълумот тарзидаги, аммо алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайдиган масалалар — ахборот ва бошқа хил масалалар ҳисобланади.
18-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессиясида раислик қилувчи:
сессия мажлисининг умумий боришига раҳбарлик қилади, ушбу Регламентга риоя этилишини таъминлайди;
маърузачи ва қўшимча маърузачиларга ҳамда музокарада сўзга чиқувчиларга навбати билан сўз беради;
зарур ҳолларда сўзга чиқиш навбатини сабабини тушунтирган тарзда алмаштириши мумкин;
Регламентда белгиланган тартибни қўпол равишда бузишга йўл қўйган депутат ёки иштирокчини тартибга чақиради. Улар томонидан бу йўсиндаги хатти-ҳаракат такрорланган тақдирда залдан чиқариб юбориш чорасини кўриши мумкин;
депутат сўрови юзасидан сўзга чиқиш, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза, шунингдек сессияни олиб бориш тартиби бўйича эътирозлар билдириш учун, қарор лойиҳаларига тузатиш, овоз бериш масаласи бўйича таклифлар киритиш учун депутатга унинг илтимосига кўра сўз беради;
муҳокама якунида қарор лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;
маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган қарорларни, сессия баённомалари ва стенограммаларни имзолайди;
муҳокама жараёнида сўзга чиққан депутат ёки иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаш ёки шарҳлашдан, шунингдек қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.
19-модда. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва долзарб муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг маҳаллий Кенгаш билан ҳамкорликдаги сайёр мажлислари — «Бирлашган сессия» ўтказилиши мумкин.
«Бирлашган сессия» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг раиси ва маҳаллий Кенгаш раҳбарининг ўзаро келишувига мувофиқ ўтказилади.
«Бирлашган сессия» кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси томонидан маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.
«Бирлашган сессия»ни чақириш, бундай сессия ўтказиладиган жой ва вақтни белгилаш ҳамда бошқа масалалар маҳаллий Кенгаш Регламентига биноан ҳал этилади.
III боб. Маҳаллий Кенгашнинг сессиясида масалаларни кўриб чиқиш тартиби
20-модда. Маҳаллий Кенгаш тегишли ҳудудда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартибот, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва йиғимлар миқдорларини белгилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади ва тегишли норматив ҳужжатларни қабул қилади.
21-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессиялари очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат бўлганда, маҳаллий Кенгаш ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Маҳаллий Кенгашнинг ёпиқ мажлисини ўтказиш тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Музокараларда такрорий сўзга чиқиш учун, мажлисни олиб бориш тартиби, овоз бериш сабаблари бўйича, номзодлар юзасидан сўзга чиқиш, баёнот, савол, таклиф, ахборот ва маълумот бериш учун 3 дақиқага қадар вақт ажратилади.
Сессияда маъруза, қўшимча маъруза юзасидан музокараларда сўзга чиқиш, мажлисни олиб бориш тартиби ва овоз бериш сабаблари юзасидан сўзлаш учун ҳамда сессия ишидаги танаффуслар учун ажратилган вақт вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин. Депутатлар томонидан билдирилган таклифлар сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланади ва раислик қилувчига берилади. Сессияни олиб бориш тартибига киритилган ўзгартишлар тўғрисида раислик қилувчи сессия иштирокчиларини хабардор қилади.
Тартиб-таомилларга оид масалалар юзасидан алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
23-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессиясида депутат айни битта масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.
Музокаларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўз олиш ҳуқуқига эга.
Агар нотиқ музокарада сўзлаш учун ажратилган вақт тугаганидан кейин ҳам сўзлашда давом этаётган бўлса ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, раислик қилувчи уни бир бор огоҳлантиради, нотиқ раислик қилувчининг буйруғига итоат этмаса, унга нисбатан тегишли чора кўради.
24-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибидаги, муҳокамага киритилган ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет ва унинг ижросига оид ҳисобот, ҳоким ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик бошқармалари, бўлимлари ва бошқа таркибий тузилмалари фаолиятига доир ҳисоботлар тингланади ҳамда эркин муҳокама қилинади.
Муҳокама жараёни мазкур масала юзасидан ҳоким, унинг ўринбосарлари, доимий комиссиялар раисларининг ёки депутатларнинг маърузалари ва қўшимча маърузаларини, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сўзларини эшитиш шаклида амалга оширилади.
Айрим ҳолларда муҳокама этилиши лозим бўлган масаланинг моҳиятини ҳисобга олиб, маҳаллий Кенгаш сессияси мазкур масаланинг моҳиятига доир қисқача ахборот тинглаб ёки доимий комиссиялар раисларининг ёхуд депутатларнинг тушунтиришлари билан чекланиб, мазкур масалани муҳокама этмасдан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.
IV боб. Маҳаллий Кенгашнинг сессияларида қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби
25-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияларида қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, маҳаллий Кенгаш сессияси қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.
Электрон овоз бериш тизими ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизими ёрдамида ўтказилади.
26-модда. Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлиб, муҳокама қилинаётган масала юзасидан уни «ёқлаб», унга «қарши» ёки «бетараф» эканини билдириб овоз беради.
Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни охиригача санамасданоқ, агар бирон бир депутат бошқача тартибни таклиф этмаган ёки овозларни охиригача санаб чиқишни талаб қилмаган бўлса, ўтказилиши мумкин.
27-модда. Маҳаллий Кенгаш сессияларида яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
28-модда. Маҳаллий Кенгаш сессиясида яширин овоз беришни бюллетенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси назорати остида тайёрланади.
Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақт ва жой, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.
29-модда. Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганда саноқ комиссияси ҳар бир депутатга биттадан бюллетень беради.
Бюллетенни тўлдириш депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги-крестик қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни (қарор вариантини) ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга қарши овоз бераётган бўлса, «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади.
30-модда. Маҳаллий Кенгаш сессиясида яширин овоз беришни электрон овоз бериш тизими ёрдамида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, саноқ комиссияси овоз бериш бошлангунга қадар электрон тизим созлигини текшириб кўриши ҳамда яширин овоз бериш учун депутатлар умумий сонига мос бўлган миқдорда карточкалар тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак.
31-модда. Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади ва бу ҳужжат барча аъзолар томонидан имзоланади. Саноқ комиссиясининг яширин овоз бериш натижалари тўғрисидаги маърузаси юзасидан маҳаллий Кенгашнинг сессияси депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
32-модда. Маҳаллий Кенгашнинг сессияси ёпиқ мажлисининг стенограммаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида «махфий ҳужжат» белгиси билан сақланади.
33-модда. Маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.
Қарор лойиҳаси депутатларга олдиндан тарқатилган ҳолларда, маҳаллий Кенгаш сессиясида белгиланган тартибга биноан унинг матни ўқиб эшиттирилмасданоқ овозга қўйилиши мумкин.
Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси депутатлар томонидан билдирилган таклиф, қўшимча ва ўзгартишларни ҳам муҳокама қилган ҳолда овозга қўйилиши мумкин.
Зарур ҳолларда, маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқилаётган масаланинг долзарб ва муҳимлигини ҳисобга олиб, қарор лойиҳасини тайёрлаш ва узил-кесил ишлаб чиқиш учун раислик қилувчи ёки депутатларнинг таклифи билан ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин.
Ишчи гуруҳ тайёр қарор лойиҳасини тақдим этганидан кейингина қарор овозга қўйилади.
34-модда. Маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.
Маҳаллий Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлари тегишли ҳудудда жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Маҳаллий Кенгашнинг қарорлари маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бош бошқармалари, бошқармалари, бўлимлари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқарув идораларига, тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахсларга ва қуйи турувчи ҳокимликларга тарқатилади.
Маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига оид ва бошқа муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
V боб. Маҳаллий Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари
35-модда. Маҳаллий Кенгаш сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўз ваколати муддатига жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартишлар киритиши мумкин.
Маҳаллий Кенгаш доимий ва муваққат комиссиялари раислиги ҳамда аъзолигига номзодлар маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан тақдим этилади.
Доимий комиссия раисининг номзоди бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.
Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари аъзолигига номзодлар уларнинг ҳар бирини алоҳида ёки кўрсатилган бутун таркибни ялпи муҳокама қилиш билан сайланади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки бутун таркиб бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Маҳаллий Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари аъзолари маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан сайланади.
саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси;
аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология доимий комиссияси;
регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси.
37-модда. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари сони сессияда белгиланади.
Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг фаолияти маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги, Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.
38-модда. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари ўз мажлисларида раис ўринбосарлари ва комиссия котибларини сайлайди. Доимий комиссияларнинг таркибида ёрдамчи комиссиялар тузилиши мумкин.
Депутат маҳаллий Кенгашнинг фақат битта доимий комиссияси аъзоси этиб сайланиши мумкин.
Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордирлар.
39-модда. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари ўз фаолиятини Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган йиллик иш режалари асосида амалга оширадилар.
Доимий комиссиянинг маҳаллий Кенгашнинг сессиялари оралиғида ўтказиладиган мажлисларида иш режасига тегишли ўзгартишлар киритилиши мумкин, кейинчалик улар Кенгаш сессияси тасдиғига киритилади.
Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияси ўз фаолияти юзасидан Кенгаш олдида ҳисобот беради.
40-модда. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари ўз фаолиятини мажлис шаклида амалга оширади.
Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.
41-модда. Маҳаллий Кенгаш доимий ва муваққат комиссияларининг тегишли ҳудуддаги давлат органлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда мансабдор шахсларга юбориладиган қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлиб, бу идора ва шахслар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда натижаси ёки қабул қилинган чоралар ҳақида хабар қилиниши шарт.
42-модда. Маҳаллий Кенгаш муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссиялар тузиши мумкин.
Муваққат комиссия тузиш тўғрисидаги қарор маҳаллий Кенгаш сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.
Муваққат комиссиянинг вазифалари Кенгаш қарори билан белгилаб берилади.
VI боб. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари
43-модда. Маҳаллий Кенгашнинг ҳар бир депутати Кенгаш сессиясида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқариш фаолиятидан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.
44-модда. Депутатлар қонунга мувофиқ партия гуруҳлари, ҳудудий ва бошқа йўсиндаги гуруҳларга бирлашиши мумкин.
Ҳар бир депутатлар гуруҳи маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Депутатлар гуруҳи тузиш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар маҳаллий Кенгаш сессиясига тақдим этилади. Депутатлар гуруҳи ўз фаолиятини маҳаллий Кенгаш сессиясида депутатлар гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бошлайди.
Депутатлар гуруҳи маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
45-модда. Маҳаллий Кенгашдаги партия гуруҳлари сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатлар таъсис йиғилишларида, ўз партияларининг сиёсатини уюшган ҳолда ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.
Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сессия кун тартибини тузишда иштирок этиш;
сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда гуруҳ вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши;
сўровлар билан тегишинча ҳокимга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарларига, шунингдек маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига мурожаат этиш;
Кенгаш комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;
сессияда муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш.
Кенгашдаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади.
46-модда. Депутат маҳаллий Кенгашнинг сессияларида ҳамда мазкур Кенгаш томонидан тузилган қайси доимий ёки муваққат комиссия таркибига сайланган бўлса, шу комиссиянинг мажлисларида қатнашиши, овоз беришда маҳаллий Кенгашнинг Регламентида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиши шарт.
Депутатнинг маҳаллий Кенгашнинг сессиясида ҳамда қайси комиссия таркибида бўлса, шу комиссиянинг мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда маҳаллий Кенгаш ёки комиссия раҳбарига олдиндан хабар қилиши шарт.
47-модда. Депутат маҳаллий Кенгаш мажлисларида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.
Депутат:
маҳаллий Кенгашнинг доимий ҳамда муваққат комиссияларига сайлаш ва сайланишга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
маҳаллий Кенгаш мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга;
маҳаллий Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга;
депутат сўрови билан мурожаат этишга;
ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида раислик қилувчига муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга;
маҳаллий Кенгашнинг таркибига ўзи аъзо бўлиб кирган органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини тегишли халқ депутатлари Кенгашининг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда маҳаллий Кенгаш раҳбарига ёзма равишда маълум қилишга;
маҳаллий Кенгашга ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини мазкур маҳаллий Кенгаш мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек маҳаллий Кенгаш қарорларининг бажарилишини текшириш тўғрисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
маҳаллий Кенгаш мажлисларининг стенограммалари билан танишишга ҳақли.
Депутат қонунларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
48-модда. Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши шарт.
Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Депутат сўровлари бўйича ахборот маҳаллий Кенгашнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин.
49-модда. Маҳаллий Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан маҳаллий Кенгаш томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси маҳаллий Кенгаш томонидан кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса маҳаллий Кенгашнинг раҳбари томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик маҳаллий Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий Кенгашнинг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.
50-модда. Депутат одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала маҳаллий Кенгаш томонидан ёки унинг топшириғига кўра маҳаллий Кенгашнинг комиссияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
VII боб. Якунловчи қоидалар
51-модда. Маҳаллий Кенгаш фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш ҳокимликнинг тегишли бошқармалари ва бўлимлари томонидан амалга оширилади.
52-модда. Тегишли ҳокимликлар депутатни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар уюштиради.
53-модда. Маҳаллий Кенгашнинг Регламентини, маҳаллий Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомни қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш маҳаллий Кенгаш сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилиш орқали тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I -сонли қарорига 2-ИЛОВА
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I боб. Умумий қоидалар
1-модда. Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларини ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўз ваколатлари муддатига доимий комиссиялар тузади.
2-модда. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш ваколатлари муддатига депутатлар орасидан раис, раис ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини, қоида тариқасида, жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Доимий комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.
3-модда. Доимий комиссияларни тузиш чоғида депутатларнинг касбий ва бошқа хил қизиқишлари, уларнинг ишлаб чиқаришга оид ва ҳаётий тажрибалари, эркин билдирган хоҳиш-истаклари инобатга олинади.
Депутат маҳаллий Кенгашнинг фақат битта доимий комиссияси аъзоси этиб сайланиши мумкин.
Маҳаллий Кенгашнинг раҳбари доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.
4-модда. Доимий комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Доимий комиссиялар таркибига сайланмаган маҳаллий Кенгаш депутати улар ишида маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақли.
5-модда. Депутатнинг доимий комиссиядаги ваколатлари унинг илтимосига кўра, шунингдек унинг ўз вазифаларини бажаришга имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан аввал тўхтатилиши мумкин.
Доимий комиссия раисининг таклифига мувофиқ доимий комиссия таркибига доир ўзгартишлар маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқилади.
6-модда. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
7-модда. Маҳаллий Кенгашда, қоида тариқасида:
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси;
қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси;
саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси;
аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология доимий комиссияси;
регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси тузилади.
II боб. Доимий комиссиялар ишини ташкил этиш
8-модда. Доимий комиссиялар фаолияти маҳаллий Кенгашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишга йўналтирилган бўлади.
9-модда. Доимий комиссиялар ишни ўз режаларига, маҳаллий Кенгаш ва унинг раҳбари топшириқларига ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этадилар.
Доимий комиссияларнинг иш режалари маҳаллий Кенгашнинг жорий, йиллик иш режаси асосида ёки маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддатига мўлжалланган иш режаси асосида ишлаб чиқилади.
Доимий комиссияларнинг иш режалари, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар маҳаллий Кенгаш сессиясида тасдиқланади.
10-модда. Доимий комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда доимий комиссиялар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.
11-модда. Доимий комиссиялар ишининг асосий ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир. Доимий комиссияларнинг мажлисларида баённома юритилади.
Доимий комиссияларнинг мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир маротаба ўтказилади.
Доимий комиссиянинг мажлислари раиснинг, раис йўқлигида эса раис ўринбосарининг ташаббуси билан, шунингдек комиссия аъзолари кўпчилиги томонидан чақирилиши мумкин.
Доимий комиссиялар мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда бошқа тилларга ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.
12-модда. Доимий комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда доимий комиссия таркибининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Мажлисга келиш имкони бўлмаган тақдирда доимий комиссия аъзоси бу ҳақда комиссия раисини олдиндан хабардор қилиб қўяди.
13-модда. Доимий комиссия мажлисини самарали олиб бориш учун, қоида тариқасида, маъруза учун 20 дақиқа доирасида, қўшимча маъруза учун 15 дақиқага қадар, музокараларда сўзга чиқувчиларга 7—10 дақиқага қадар, ахборот ёки маълумот бериш учун эса 3 дақиқага қадар вақт берилади.
14-модда. Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ўтказилади. Мажлисларга давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин. Комиссия мажлисига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилинаётганда овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас ва улар раислик қилувчининг талабларига бўйсунишлари лозим.
Зарурат бўлган ҳолда доимий комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
15-модда. Доимий комиссиялар масалаларни тайёрлаш ҳамда уларни пухта ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли.
16-модда. Доимий комиссиялар ўз ваколатларига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш чоғида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда бир хил даражада бурчлидирлар.
17-модда. Доимий комиссияларнинг аъзолари комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишлари, доимий комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт.
Доимий комиссиялар аъзолари ўз ваколатларини ишлаб чиқариш фаолияти ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширадилар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари доимий комиссиялар аъзоларини улар ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, уларнинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда доимий комиссиялар аъзоларининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
18-модда. Доимий комиссиянинг аъзоси масалаларни кўриб чиқиш пайтида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек маҳаллий Кенгашнинг, доимий комиссиянинг қарорлари бажарилишини ташкил этишда иштирок этади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлиб, муҳокама қилинаётган масала юзасидан уни «ёқлаб», унга «қарши» ёхуд «бетараф» эканини билдириб овоз беради.
19-модда. Доимий комиссия аъзосига доимий комиссия кўриб чиқаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол қатнашиш учун шароит яратиб берилади, унга бунинг учун зарур ҳужжатлар ёки бошқа материаллар олдиндан юборилади. Доимий комиссия аъзоларига комиссия мажлиси ўтадиган жой, сана ҳамда кун тартиби ҳақида олдиндан хабар қилинади.
Доимий комиссия аъзолари комиссия кўриб чиқиши лозим бўлган масалаларни маҳаллий Кенгаш раҳбарининг, доимий комиссия раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан жойларда ўрганади, шу масала юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролардан тушган таклифларни умумлаштиради, комиссия мажлисида муҳокама қилади ҳамда ўз таклифларини киритади.
20-модда. Бир неча доимий комиссияларнинг тасарруфига тааллуқли масалалар доимий комиссиялар томонидан ҳамкорликда тайёрланиши ҳамда кўриб чиқилиши мумкин.
Доимий комиссияларнинг қўшма мажлисларини комиссия раислари ўзаро келишув асосида бошқарадилар.
Доимий комиссия ўзи кўриб чиқаётган масала юзасидан бошқа доимий комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин.
Доимий комиссия ўз тасарруфига тааллуқли масалалар бўйича бошқа доимий комиссияларнинг илтимосига биноан мазкур доимий комиссиялар кўриб чиқаётган масалаларни тайёрлашда қатнашиши мумкин.
21-модда. Айни бир масала бўйича доимий комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Агар муросага келинмаса, мазкур масалани тайёрлашга масъул комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.
22-модда. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан доимий комиссиялар тавсия хусусиятига эга бўлган қарорлар қабул қиладилар ёки хулосалар берадилар.
Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияларида барча масалалар комиссия аъзолари умумий таркибининг оддий кўпчилик овози билан ҳал этилади.
23-модда. Доимий комиссияларнинг қарорлари, хулосалари ва баённомаларини доимий комиссия раиси имзолайди.
Доимий комиссиялар қабул қилган қўшма қарорларни, улар томонидан ҳамкорликда тайёрланган хулосаларни, шунингдек қўшма мажлисларнинг баённомаларини мазкур доимий комиссияларнинг раислари имзолайдилар.
24-модда. Доимий комиссиялар қабул қилган қарорлар тегишли давлат органларига, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилади.
25-модда. Доимий комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва бошқа ташкилотларга нисбатан қабул қилинган бўлса, ўша давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида доимий комиссияларга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда хабар қилиниши лозим.
III боб. Доимий комиссияларнинг ваколатлари
26-модда. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига доир таклифларни тайёрлашда иштирок этадилар.
27-модда. Доимий комиссиялар ўз тасарруфларига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, ёзма хулосаларни, ҳисобот маълумотларини ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақли.
28-модда. Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиш ҳамда уларнинг маҳаллий Кенгаш қарорлари ва доимий комиссиялар тавсиялари қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборотларини эшитиш ҳуқуқига эга.
29-модда. Доимий комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари юзасидан маҳаллий Кенгашга ўз қарорлари ёки хулосаларини тақдим этадилар.
30-модда. Маҳаллий Кенгашнинг топшириғига биноан, доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш депутатлари билдирган таклифлар, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.
31-модда. Доимий комиссия раиси:
зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, комиссия мажлисларини чақиради, мажлис ҳақида комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларни хабардор қилади;
комиссия мажлисларида раислик қилади;
комиссиянинг иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади;
комиссия аъзолари, шу жумладан раис ўринбосари ва комиссия котиби ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтириб туради;
комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
комиссия аъзоларини ишчи гуруҳларнинг ишида қатнашиш учун, шунингдек комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш учун таклиф этади;
давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассислар ва олимларни комиссия ишида қатнашишга таклиф этади;
маҳаллий Кенгаш сессияларида, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бўладиган муносабатларда комиссия номидан вакиллик қилади;
комиссия фаолияти ҳақида ҳисобот тайёрлайди ва маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳисобот беради;
комиссия қарорларини бажариш ишларини ташкил этади;
маҳаллий Кенгашга, Кенгаш раҳбарига уларнинг топшириқларини бажариш юзасидан ахборот беради;
комиссиянинг қарорлари бажарилганлиги ва тавсиялари қараб чиқилганлиги ҳақида комиссия аъзоларига ахборот беради;
маҳаллий Кенгашнинг бошқа комиссиялари билан ҳамкорликдаги ишлар олиб борилишини ташкил этади;
комиссия мажлиси баённомасини имзолайди;
ўз ваколатига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
32-модда. Доимий комиссия раисининг ўринбосари раиснинг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолларда раис вазифасини адо этиб туради.
33-модда. Доимий комиссия котиби:
комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
комиссия иш режасининг бажарилишини назорат қилади;
комиссия фаолияти билан боғлиқ иш юритиш учун жавоб беради ва ҳужжатларни сақлаш учун ҳокимликнинг тегишли бўлимига белгиланган тартибда топширади;
комиссия мажлиси баённомасини юритади ва уни имзолайди;
комиссия фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.
IV боб. Якунловчи қоидалар
34-модда. Доимий комиссиялар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъмин этилади.
35-модда. Тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи доимий комиссияларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек доимий комиссиялар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлар бериб боради.
36-модда. Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарор маҳаллий Кенгаш сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-cонли қарорига 3-ИЛОВА
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид
ТАВСИЯЛАР
I. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш ва бу ишда депутатларнинг тутган ўрни
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасида белгиланганидек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларини (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) шакллантириш сайлов йўли билан амалга оширилади, бу эса уларнинг вакиллик хусусиятини яққол кўрсатади. Бу шундан далолат берадики, фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ҳуқуқини амалга ошириб, мазкур органларга ўз вакилларини сайлашда бевосита иштирок этадилар. Маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчиларидан ваколат олиб, уларнинг номидан фаолият юритадилар. Бошқача қилиб айтганда, депутат халқнинг давлат ҳокимияти органларидаги мухтор вакилидир.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятларини давлат ҳамда фуқаролар манфаатларини кўзлаб олиб борадилар, натижада давлат манфаати билан фуқаролар манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади.
Маҳаллий Кенгашлар ўз фаолиятлари давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига, ташкилий масалаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларида қабул қилинган қарорлар ижро этилиши устидан тегишли назоратни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, маҳаллий Кенгашларнинг асосий иш шакли сессиядир. Маҳаллий Кенгаш cессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади. Тегишли вилоят, туман ёки шаҳарни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга оширишга оид масалаларни янада тезроқ ҳал этиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар навбатдан ташқари сессияларни ҳам ўтказишлари мумкин. Бу ҳам ҳокимият вакиллик органлари ишининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Ҳозирги вақтда маҳаллий Кенгашлар учун белгиланган депутатлар сони ҳам (халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 нафаргача, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 30 нафаргача депутат сайланади) маҳаллий Кенгаш сессияларини тезкорлик билан ташкил этиш ва ўтказиш имконини беради.
Маҳаллий Кенгашнинг ҳар йили келгуси йилга мўлжаллаб тузиладиган иш режасига киритиладиган масалалар, қоида тариқасида, маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқилиши лозим.
Маҳаллий Кенгашнинг сессияларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш;
таҳрир гуруҳларини тузиш.
Ташкилий масалаларни ҳал қилишдан ташқари, маҳаллий Кенгаш сессияси қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритишга мўлжалланган масалаларни олдиндан тайёрлаш ва муҳокама жараёнида иштирок этиш учун имкон қадар кўпроқ депутатларни жалб қилиш, кўрилаётган масалага дахлдор корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, мутахассислар фикрини ўрганиш ҳамда улар билан мунозаралар ўтказиш зарур. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилган масалаларни олдиндан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ушбу масалалар юзасидан аҳолининг фикрини ўрганишда фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тегишли доимий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Айни бир вақтда маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган қарорларни вилоят, туман, шаҳар газеталарида эълон қилиш, уларнинг ижросини назоратга олиш, маҳаллий Кенгаш қарорларининг ижро этилиши ҳақидаги ахборотларни мунтазам таҳлил қилиб бориш тавсия этилади.
Депутатнинг Кенгаш сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларида иштирок этишининг шакллари ҳар хил. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, депутат:
маҳаллий Кенгашнинг доимий ҳамда муваққат комиссияларига сайлаш ва сайланишга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
маҳаллий Кенгаш мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга;
маҳаллий Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга;
депутат сўрови билан мурожаат этишга;
ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга;
маҳаллий Кенгашнинг мажлисида раислик қилувчига мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга;
маҳаллий Кенгашнинг қайси органи таркибига киритилган бўлса, шу органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини маҳаллий Кенгашнинг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда маҳаллий Кенгашнинг раҳбарига ёзма равишда маълум қилишга;
маҳаллий Кенгашга ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини мазкур Кенгашнинг мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек маҳаллий Кенгаш қарорларининг бажарилишини текшириш тўғрисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
маҳаллий Кенгаш мажлисларининг стенограммалари билан танишишга ҳақли.
Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига қўйиладиган масалалар тўғрисида хабар олгач, депутатлар ушбу хабарни ўз округи сайловчилари билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан муҳокама қилишлари мумкин.
Депутатлар ишчи гуруҳлари ёки доимий комиссиялар мажлисларида фикр алмашув депутатга муҳокама қилинаётган масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилишга ва ўз нуқтаи назарини тўғри белгилаб олишга имкон беради. Агар муҳокама қилинаётган масала ўзи ишлаб турган ташкилотнинг манфаатларига дахлдор бўлса, депутат ўз жамоасидаги ҳамкасблари ва мутахассислар билан ҳам фикр алмашиши мумкин. Бундай муҳокама депутатга сессия кун тартибига киритилган масалаларни чуқур таҳлил қилишга, маъруза вақтида ўз фикрини аниқ ва лўнда баён қилишга, асослантирилган таклиф ва эътирозлар билдиришга имкон беради.
Депутатларнинг сессияга тайёргарлик кўриш жараёнидаги иштироки қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, бирон-бир камчилик аниқлангудек бўлса, сессия очилишидан аввал уларни бартараф этишнинг амалий чораларини кўриш ва такрорланиши эҳтимолининг олдини олиши мақсадга мувофиқдир. Сессияга тайёргарлик ишларининг тўғри ташкил қилиниши, унда депутатларнинг фаол иштирок этиши тайёргарликнинг илк босқичидаёқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг турли йўналишларида ишни яхшилаш имконини беради. Бу сессияга тайёргарлик ишлари даврида депутат фаолиятининг муҳим жиҳатидир, чунки текшириш шунчаки расмиятчилик эмас, балки камчиликларни бартараф қилишнинг, ишни яхшилаш учун янги имкониятларни аниқлаш ва улардан фойдаланишнинг таъсирчан воситасидир.
Депутатлар сессияда кўриб чиқиш учун киритилган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда фаол иштирок этишлари лозим. Шу муносабат билан депутатларга доимий комиссиялар, ҳокимлик бошқарма ёки бўлимлари томонидан ишлаб чиқилган қарорларнинг лойиҳаларини сессия очилишидан бир неча кун олдин юбориш тавсия этилади. Бундай ҳолларда лойиҳаларни олган депутатлар уларни ишчи-хизматчилар, мутахассислар ўртасида ҳамда фуқароларнинг йиғинларида муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Муҳокамалар вақтида билдирилган таклифлар ва танқидий мулоҳазалар қарор лойиҳасини ишлаб маромига етказишда инобатга олиниши мумкин.
Депутатнинг маҳаллий Кенгаш сессиясида масалаларни муҳокама қилиш жараёнидаги фаоллиги ва амалий иштироки даражаси депутат маърузасининг сифати ва мазмунига боғлиқ. Пухта ўйлаб тузилган, депутатлар муҳокамасига қўйилган масалани моҳият-эътибори билан қараб чиқишга ёрдам берадиган маъруза ҳамиша диққатни жалб этади, депутатларни ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишга, тажрибаларини ўртоқлашишга ундайди.
Депутат сўрови билан мурожаат қилиш — депутатнинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли. Депутат сўровининг мақсади ҳокимликлар, уларнинг бошқармалари ва бўлимлари фаолиятидаги, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш ёки бўшлиқларни тўлдиришдир. Депутат сўрови айрим депутат томонидан ҳам, депутатлар гуруҳи томонидан ҳам берилиши мумкин.
Депутат сўровини маҳаллий Кенгаш сессиясида сўзлаётган шахсга бериладиган савол ёки депутат томонидан фуқароларнинг мурожаатлари хусусида юбориладиган хатлар билан алмаштирмаслик керак. Маърузачига савол берилганда унинг маърузасидаги ёки қўшимча маърузасидаги бирон-бир фикр аниқлаб олинади. Депутат сўрови маҳаллий Кенгаш сессиясида масалаларни муҳокама қилиш вақтида билдирилган танқидий мулоҳазалар ва таклифлардан фарқ қилиши керак.
Депутатга депутат сўровига жавобни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборишлари шарт. Бунда шуни таъкидлаш керакки, судларнинг раисларига, прокурорларга, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлмаслиги керак.
Депутат сўровлари бўйича ахборот маҳаллий Кенгашнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин, муҳокама натижаси бўйича мазкур Кенгаш тегишли қарор қабул қилади.
Депутатнинг сессиядаги фаолияти унинг маҳаллий Кенгаш органига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириши, масалаларни муҳокама қилиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиши, сўровлар бериши ва шу сингарилар билан чекланиб қолмайди. Сессияларда депутатларнинг ўз депутатлик вазифаларини, маҳаллий Кенгаш ва унинг органлари қарорлари ҳамда топшириқларини қандай бажараётганликлари тўғрисидаги ахборотини эшитиш уларнинг масъулиятини оширишга, депутатларнинг маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг органлари билан ўзаро муносабатлари шаклларини такомиллаштиришга ёрдам беради, маҳаллий Кенгашларнинг ишини янада хилма-хиллаштиради, депутатлик фаолиятининг ижобий тажрибасини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.
Депутатлар сессияларда ҳисобот берар эканлар, фақатгина қилган ишлари ҳақида гапириш билан чекланиб қолмай, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш масалаларини кўтаришлари, бу борадаги вазифаларни бажариш, муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўрсатишлари, ҳокимлик, унинг бошқарма ва бўлимларининг халқ хўжалигининг турли соҳаси ишларидаги камчиликларга холислик билан баҳо бериб ўтишлари керак.
Сессиянинг муҳокама этилаётган масалалар соҳасидаги ишларнинг аҳволига таъсири кўп жиҳатдан маҳаллий Кенгаш қабул қилган қарорларнинг аниқлигига ва муайян мақсадларга қатъий қаратилганлигига боғлиқ.
Ҳар томонлама пухта қарор фақат депутатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ишлаб чиқилиши мумкин. Тушган таклифларни ўрганиш ва уларни қарор лойиҳасига киритиш учун депутатлар орасидан таҳрир гуруҳи тузилиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳокимликнинг тегишли ишларни масалалар муҳокама қилинаётган вақтда депутатлар билдирган танқидий мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда бажариши маҳаллий Кенгаш сессияларида депутатлар фаоллигини рағбатлантиришнинг муҳим омилидир. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳокимликда депутатнинг ҳар бир таклифи ва мулоҳазасига эътибор билан қаралган, бу таклифлар ва мулоҳазалар амалга оширилган жойларда депутатлар иши яна ҳам фаоллашмоқда, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эса кўламдор мазмун ва салмоқ касб этмоқда.
Маълумки, сўзлашни истаган ҳамма депутатларнинг ҳам сессияда сўзга чиқишига баъзан имкон бўлмайди. Шу муносабат билан депутатнинг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳуқуқи — муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз таклифлари ва мулоҳазаларини сессияда раислик қилувчига ёзма равишда топшириш ҳуқуқи муҳим аҳамиятга эга. Депутатларнинг ёзма таклифлари ва мулоҳазалари сессия баённомасига қўшиб қўйилиши, ҳокимлик эса уларни амалга ошириш чорасини кўриши керак. Бунинг натижасида депутатларнинг сессия ишларида янада фаол иштирок этишларига эришилади.
Маҳаллий Кенгаш қарорларини бажариш — ҳокимликлар, уларнинг бошқармалари ва бўлимларининг, тегишли ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифасидир. Ҳозирги вақтда Кенгаш қарорларининг амалга оширилиши учун депутатларнинг фаол иштироки зарур. Бу ўринда депутатлар ташкилий ишларнинг турли шаклларидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, сессиядан кейин депутатлар дарҳол ўз сайлов округларида, меҳнат жамоаларида кенг тушунтириш ишларини олиб боришлари, сайловчиларни маҳаллий Кенгаш қабул қилган қарорларни бажаришда иштирок этишга сафарбар қилишлари мумкин.
II. Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ва маҳаллий Кенгаш қарорларини рўёбга чиқариш учун ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш, уларнинг ижросини назорат қилиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ депутатлар орасидан доимий ва муваққат комиссиялар тузилади. Тузилиши лозим бўлган доимий комиссияларнинг тахминий рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 9 мартдаги 305-I-сонли қарори билан янги таҳрирда тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомда кўрсатиб ўтилган. Ушбу Низомда доимий комиссияларнинг ишини қандай ташкил этиш кераклиги, комиссияларнинг мақоми ҳамда фаоллигини ошириш йўллари кўрсатиб ўтилган. Энг аввало доимий комиссиялар нима учун тузилганлиги ва ваколатлари нималардан иборатлигини аниқлаб олиш лозим. Доимий комиссияларнинг фаолияти асосан икки йўналишдан: биринчидан, тегишли сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш; иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва маҳаллий Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилишдан иборат.
Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиш билан бир вақтда депутатлар ва фуқароларни давлатни бошқаришда иштирок этишга жалб қилишнинг муҳим воситаси ҳамдир.
Юқорида кўрсатилганидек, доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашнинг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашувчи орган бўлиб, маҳаллий Кенгашнинг бутун ваколат муддатига сайланади. Шу билан бирга доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашларга ва ҳокимликларга ёрдам бериш билан боғлиқ ишлар билан чекланиб қолмасдан, мустақил равишда бир қатор тадбирлар ўтказишлари ҳам керак.
Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашларнинг биринчи сессияларида, маҳаллий шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, хўжалик, маданий, иқтисодий ва бошқа йўналишлар бўйича тузилади.
Доимий комиссияларнинг ташкилий ишлари даражаси, самарадорлиги, энг аввало, комиссиялар таркибига сайланган депутатларнинг фаоллигига, уларнинг ўзларига берилган ҳуқуқлардан фойдалана олишларига боғлиқ. Доимий комиссиялар таркиби кўрилаётганда уларга энг ташаббускор, тажрибали кишилар бошчилик қилиши назарда тутилмоғи, комиссияларнинг аъзолари сайланаётганда депутатларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти, тажрибаси, машғулот тури ва ҳоказолар ҳисобга олинмоғи керак.
Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларида депутатлар бажарадиган ишларнинг асосий шакл ва усуллари қуйидагилардан иборат.
Депутат доимий комиссияга сайланганидан кейин, биринчи навбатда қандай масалалар билан шуғулланишини аниқлаб олиши керак. Ҳокимликлар депутатларга ёрдам бериш мақсадида биринчи сессиядан кейиноқ дарҳол доимий комиссияларнинг аъзолари билан семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказишлари, уларда тегишли ҳокимликнинг, унинг бошқармалари ва бўлимларининг раҳбарлари, комиссияларнинг аъзоси бўлмиш депутатлар тажриба алмашишлари, хўжалик ва маданий қурилишнинг муайян соҳасида маҳаллий Кенгаш олдида турган вазифаларни бажариш учун комиссиянинг қайси иш шакллари ва усуллари мақсадга мувофиқлигини асослаб беришлари жоиз деб қаралади.
Доимий комиссияларнинг раҳбарлари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини пухта билишлари жуда муҳимдир. Доимий комиссияларнинг иш тажрибасида шундай қатъий бир тартиб қарор топганки, унга мувофиқ комиссия раиси комиссиянинг барча ишига раҳбарлик қилади, мажлислар чақиради ва уларда раислик қилади, материалларни умумлаштиради ва қарор лойиҳаларини тайёрлайди, комиссия иш режасининг бажарилишини назорат қилиб туради, топшириқлар беради, комиссия номидан ҳокимлик, унинг бошқармалари ва бўлимлари билан, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Комиссия котиби унга ҳар томонлама ёрдам беради ва комиссия иш ҳужжатларини юритади.
Доимий комиссия шуғулланадиган масалалар унинг иш режасида белгилаб қўйилади. Режалар жорий даврга (йил чораги) ҳамда истиқболга (йиллик ва Кенгашнинг ваколат муддатига) мўлжаллаб тузилади. Аниқ ҳаракат режаси комиссиялар ишини ташкил қилишнинг асосидир. Шунинг учун ҳар бир режа, ҳар бир масала комиссия аъзоларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилади. Фақат шундагина масалалар доирасини тўғри белгилаш, эътиборни кўпроқ ижтимоий аҳамиятга молик долзарб муаммоларга қаратиш мумкин бўлади.
Кейинги вақтларда доимий комиссиялар амалиётига йиллик иш режаси тузиш тажрибаси мустаҳкам кириб бормоқда. Бундай режалар одатда уч қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда комиссиялар маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритилиши лозим бўлган йирик муаммоларни ўрганишни режалаштирадилар. Иккинчи қисмда ҳокимликда муҳокама этиш учун тайёрланадиган масалалар назарда тутилади. Учинчи қисмда доимий комиссияларнинг ўз мажлисларида муҳокама қилиш мўлжалланаётган, назорат-таҳлил фаолияти билан боғлиқ масалалар акс эттирилади. Одатда доимий комиссиялар ўз йиллик режаларини ҳокимликнинг, унинг бошқармалари ва бўлимларининг йиллик режаларини ҳисобга олган ҳолда тузадилар.
Депутатнинг иш режаларини тузиш асосий ва ҳал қилувчи ўрин тутади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан комиссия муҳокамасига масалалар киритиш ва масалаларни муҳокамага тайёрлашда фаол иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Доимий комиссиянинг тўғри тузилган иш режаси доимий комиссиялар олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишини кўп жиҳатдан таъминлайди.
Белгиланган тадбирларни амалга ошириш, одатда, фаолияти муҳокамага қўйиладиган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишдан бошланади. Доимий комиссияларда кўриб чиқиш учун масалаларни, маҳаллий Кенгаш сессиясида қилинадиган маъруза ёки қўшимча маърузани тайёрлаш ҳам одатда, назорат ва таҳлилдан бошланади. Шунинг учун доимий комиссиялар таркибига кирган депутатларнинг назорат-таҳлил ишларидаги иштироки уларнинг фаолиятидаги муҳим жиҳатлардан биридир.
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида доимий комиссия таркибига кирган депутатнинг, мазкур орган кўриб чиқиши учун ҳар қандай масала ва таклиф киритиш, бу масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлашда, уларни муҳокама қилиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишда, шунингдек қабул қилинган қарорлар рўёбга чиқарилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш ҳуқуқи ўз аксини топган.
Доимий комиссия раиси текшириш бошланиши олдидан ҳар бир депутатнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олиб, комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Бунда муҳими, доимий комиссиянинг ҳар бир аъзосига топшириқ берилган бўлиши керак.
Доимий комиссиялар ичида кичик комиссиялар ёки секциялар тузилиши, уларнинг муайян масалалар билан шуғулланиши эса ижобий самара бериши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, вазифаларни доимий комиссия аъзолари ўртасида тақсимлашни ҳар бир конкрет ҳолда ўрганилаётган масаланинг хусусиятига қараб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Аммо вазифаларни қайта-қайта тақсимлайвериш ҳам депутатлар ташаббускорлигини пасайтириб юборади, масалаларни ҳал этишга ижодий ёндашиш имкониятини чеклаб қўяди.
Депутатларга назорат-таҳлил ишларини ўтказишда кўмаклашиш мақсадида доимий комиссияларнинг раҳбарлари ҳокимликлар ёрдамида савол варақалари ва хатлар тайёрлаб, нималарга эътибор бериш зарурлигини, текширувни қай йўсинда тўғри ташкил этиш кераклигини кўрсатишлари, айниқса доимий комиссиялар таркибига биринчи марта сайланган депутатларга катта ёрдам беради.
Назорат-таҳлилга оид ҳужжатлар доимий комиссиянинг раиси ёки котибида сақланади. Доимий комиссияларнинг раислари ёки шу иш топширилган аъзолари маълумотларни умумлаштирадилар, маърузалар, қўшимча маърузалар ва қарор лойиҳалари матнларини тайёрлайдилар.
Амалдаги қонунларга биноан доимий комиссияларнинг аъзолари зарур ҳолларда ҳокимликнинг бошқармалари ва бўлимлари раҳбарларидан, маҳаллий Кенгаш ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан тегишли ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Маълумки, ҳар қандай текширишдан мақсад фақат камчилик ва нуқсонларни топиш эмас, балки аниқланган камчиликларни бартараф қилишда ташкилотларга ва муассасаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, бу ҳар бир депутатнинг бурчидир. Доимий комиссиялар фаолиятида тўпланган тажриба шундан далолат беради.
Доимий комиссия коллегиал органдир. Шунинг учун комиссиянинг раиси ва котиби ўз хоҳиши билан комиссия номидан бирон-бир қарор қабул қила олмайди. Улар фақат комиссия аъзолари фаолиятини уюштиради ва йўналтириб туради. Масалани ҳал қилишда узил-кесил сўзни депутатлар айтадилар.
Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий шакли мажлислар бўлиб, улар комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида депутат ўзи сайланган доимий комиссиянинг ишида фаол иштирок этиши шарт, деб кўрсатилган. Шунинг учун комиссия аъзосининг комиссия мажлисларида мунтазам иштирок этиши унинг асосий бурчидир.
Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси комиссия мажлисларида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қатнашади. Масалаларни муҳокама қилиш вақтида доимий комиссия аъзолари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирадилар. Доимий комиссия мажлисларида шу комиссия аъзоси бўлмаган бошқа депутатлар маслаҳат овози билан қатнашишлари мумкин.
Доимий комиссия мажлисларига фаолияти муҳокамага қўйилаётган муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларигина эмас, балки турли тармоқлар мутахассислари ҳам таклиф қилинади, бу эса муҳокама қилинаётган масаланинг моҳиятини чуқур ўрганишга ёрдам беради.
Шуни таъкидлаш жоизки, айрим масалалар бир нечта комиссияларнинг кучи билан тайёрланиши ҳам мумкин. Бу депутатларга бир вақтнинг ўзида бир қанча масалаларни ўрганишга, текширилаётган йўналишдаги аҳволни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этишга, амалий таклифлар ишлаб чиқишга, жойнинг ўзида ёрдам кўрсатишга имкон беради.
Доимий комиссиянинг мажлисларида ҳамма қарорлар очиқ овоз бериш асосида кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Доимий комиссиянинг ҳар қандай аъзоси шу коллегиал органнинг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу ҳақда маҳаллий Кенгаш сессиясида чиқиб сўзлаш ҳуқуқига эга.
Доимий комиссиянинг қарорлари тавсия тусига эга бўлади. Лекин уларнинг тавсиялари тегишли давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган чора-тадбирлар ҳақида комиссияларга белгиланган муддатда хабар қилиниши керак.
Масалаларни маҳаллий Кенгашнинг мажлислари муҳокамасига тайёрлаш, уларни ўз мажлисларида муҳокама қилиш доимий комиссияларнинг муҳим вазифасидир. Ишлаб чиқилган тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш доимий комиссияларга бирлашган депутатларнинг муҳим бурчидир.
Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгашнинг органлари сифатида ўзларини ташкил қилган маҳаллий Кенгашнинг назорати остида ишлайдилар ва ўз фаолиятлари ҳақида унга ҳисобот берадилар. Маҳаллий Кенгаш комиссияларнинг ишларини йўлга солиб, фаолиятларини назорат қилиб туради, уларнинг ҳисоботлари ва маърузаларини эшитади.
Депутатларнинг доимий комиссиялардаги кўп қиррали фаолияти халқ вакилларининг ишини ташкил этишнинг самарали шакли эканлигидан далолат беради.
III. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлов округларидаги фаолияти
Маҳаллий Кенгаш депутатининг ўз сайлов округидаги иши унинг асосий мажбурияти ҳисобланади. Маҳаллий Кенгаш депутатининг сайлов округидаги иши қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади.
Биринчидан, округ сайловчилари билан йиғилишлар, меҳнат жамоалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан, сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш; аҳолини маҳаллий Кенгашнинг иши тўғрисида мунтазам хабардор қилиб туриш; қонунларнинг ва ҳокимият вакиллик органлари қарорларининг ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда иштирок этиш; жамоатчилик фикрини, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, булар ҳақида тегишли давлат ҳокимияти органларига хабар бериш, маҳаллий Кенгаш қарорларини тайёрлашда ўз таклифларини киритиш.
Иккинчидан, сайловчилардан ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш, уларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этиш чораларини кўриш, ўз сайлов округида фуқароларни мунтазам равишда қабул қилиш. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун депутат зарур шароитлар билан таъминланади. Унинг илтимосига кўра ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жой ажратиб, депутатнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказадиган, фуқароларни қабул қиладиган вақти ва жойини фуқароларга маълум қиладилар, қабул ва учрашувларда иштирок этиш учун депутатнинг таклифига биноан ўзларининг масъул вакилларини юборадилар, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўрадилар. Бунда депутатларнинг қабул вақти ва жойи ҳақидаги ахборотни сайловчилар эътиборига фуқаролар қабул қилинадиган жойларда етказишдан ташқари оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиш тавсия этилади. Бу йўналишдаги ишларни фаоллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида бажарилиши ҳақидаги қўшма қарори ва маълумотномаси қўл келиши мумкин (ушбу қарор ва маълумотнома мамлакатимизнинг барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига 2006 йилнинг апрель ойида ишда фойдаланиш учун юборилган). «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишини ўрганиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши 2007 йил 23 февралда Урганч шаҳрида ўтказилган қўшма мажлисда қабул қилган қарор ҳам шу йўналишдаги муҳим ҳужжат бўлиб қолди ва у парламент юқори палатаси билан ҳокимият вакиллик органларининг ҳамкорлигидан далолат берувчи ёрқин мисолдир.
Ижобий натижаларга эришиш, депутатларнинг нуфузини ва уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида фуқароларни қабул қилиш учун депутатларга ажратилаётган жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентимиз фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини, умуман депутат иши учун зарур юридик ва бошқа махсус адабиётларни жамлаш ҳам тавсия этилади.
Учинчидан, маҳаллий Кенгаш депутати вақти-вақти билан, аммо йилига камида икки марта ўз иши тўғрисида сайловчилар олдида ҳисобот бериши ва ўзи сайланган маҳаллий Кенгаш иши ҳақида сайловчиларни хабардор этиб туриши зарур. Депутатнинг ҳисобот бериши шу мақсадда тегишли ҳокимлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан чақириладиган сайловчилар йиғилишларида ёки мазкур сайлов округи вакилларининг йиғилишларида ўтказилади. Ҳисобот бериши ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши учун депутатга зарур шароитлар яратиб берилади. Депутатнинг илтимосига кўра, ҳокимлик бино ажратишни ташкил этади, унинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган вақт ва жойни фуқароларга маълум қилади.
Тўртинчидан, юқори турувчи маҳаллий Кенгаш депутати қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг органлари мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли. Депутатларнинг қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар сессияларида кенг иштирок этиши депутатларнинг обрў-эътиборини янада мустаҳкамлайди, қуйи турувчи маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иш шаклларини яхшилашга ҳисса қўшади.
Бешинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда ёки қонунийлик бошқа тарзда бузилганда давлат ҳокимиятининг вакили сифатида депутат ўша жойнинг ўзида бундай қоидабузарлик тўхтатилишини талаб қилишга, зарурат бўлганда эса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузиш ёки қонун ҳужжатларини бошқа тарзда бузиш аниқланган ҳолларда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли.
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказаётганда ҳисобот маърузасида ўзининг сайлов округида амалга оширган иши, маҳаллий Кенгашга берган таклифлари, улар маҳаллий Кенгашнинг қарорларида, доимий комиссияларнинг тавсияларида қандай акс этганлиги, ўз сайловчиларидан тушган хатлар, таклифлар ва шикоятлар, фуқароларни қабул қилиш юзасидан, доимий комиссияда, депутатлар гуруҳида ва сайлов округининг ўзида олиб бораётган ишлари тўғрисида сайловчиларни хабардор қилади.
Депутатнинг сайловчилар йиғилишидаги маърузаси тингловчилар бу маъруза ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадиган, камчиликларни очиқ кўрсатадиган, ўз таклифларини ўртоқлашадиган даражада мазмундор ва қизиқарли бўлиши керак.
Депутатнинг маърузаси, қоида тариқасида, икки асосий қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда Кенгашнинг ва унинг органларининг фаолияти тўғрисида, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишдаги ютуқлар ҳамда камчиликлар тўғрисида сўз боради. Ҳисоботлар, маърузалар, қарорлар лойиҳалари ва бошқа материалларни тайёрлаш учун ҳокимликлар депутатларни тегишли ҳокимият вакиллик органлари қабул қилган ҳужжатлар билан таъминлайдилар, ахборот йўсинидаги ва ёрдамчи материаллар билан таъминлашга кўмаклашадилар, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мутахассисларнинг маслаҳатларини уюштирадилар.
Ҳисобот маърузасининг иккинчи қисми бевосита депутатнинг ўз фаолиятига, яъни унинг маҳаллий Кенгаш ва доимий комиссиялар ишидаги иштирокига, фуқароларни қабул қилиши, фуқаролардан тушган хатлар ва шикоятларни қараб чиқиши, сайловчиларнинг таклифларини бажаришдаги иштирокига бағишланади. Маърузанинг бу қисмини тайёрлашда депутат ўз кундалик дафтаридан фойдаланади. Депутат ҳисобот даври мобайнида бу дафтарга турли қайдлар қилиб, ўз депутатлик фаолиятининг турли томонларини акс эттириб боради.
Депутат ўз маърузасининг якунида маҳаллий Кенгаш ва унинг органлари олдида турган вазифалар тўғрисида гапиради, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беради ва сайловчиларни бу вазифаларни бажаришда фаол иштирок этишга чақиради. Депутатнинг маърузаси тўлиқ, ўз-ўзини танқид руҳида ёзилган бўлса, унда маҳаллий Кенгаш ва ҳокимликнинг фаолияти таҳлил қилиниб камчиликлар ҳам айтиб ўтилган бўлса, фойдали бўлади.
Амалда кўпинча депутат қайси давр учун ҳисобот бериши керак, деган савол туғилади. Депутатнинг биринчи ҳисоботи у сайланган пайтдан белгиланган тартибда ҳисобот бериши керак бўлган кунгача ўтган даврни ўз ичига олади. Кейинги ҳисоботлар маҳаллий Кенгашнинг ва депутатнинг олдинги ҳисоботдан навбатдаги ҳисоботгача ўтган даврни қамраб оладиган тарзда тузилиши керак. Аммо бу, зарур бўлган ҳолларда, илгарироқ қилинган ишлар ҳақида ҳам сўзлаш имконини истисно қилмайди. Кейинги вақтларда депутатларнинг бутун чақириқ мобайнида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот бериши кенг ёйила бошлади.
Ҳисобот йиғилиши ўтказилганидан кейин депутат кечи билан уч кун ичида ҳисобот ўтказилган жой ва вақт, йиғилишда ҳозир бўлган ва сўзга чиққан сайловчилар сони, ўзининг фаолиятига қандай баҳо берилганлиги ва сайловчилардан тушган таклифлар тўғрисида тегишли маҳаллий Кенгаш раҳбарини ёзма равишда хабардор қилиши мақсадга мувофиқдир.
Сайловчиларни қабул қилиш, уларнинг хат ва таклифларини қараб чиқиш депутатнинг сайлов округидаги фаолиятининг энг муҳим шаклларидан биридир. Фуқаролар депутатларга хат ва шикоятлар билан мурожаат қилар эканлар, уларни ҳокимликдаги ўз вакиллари деб биладилар, ўзларига ёрдам беришларига, ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишларига ишонадилар. Келиб тушган ҳар бир хат ёки шикоятни ўз вақтида ва атрофлича ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ўз вақтида жавоб бериш депутатнинг биринчи навбатдаги вазифасидир. Агар таклиф, илтимос ёки шикоятларни қараб чиқиш узоқроқ вақт талаб қиладиган бўлса, хат муаллифи бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилиниши лозим.
Одатда сайловчилар депутатга мурожаат қилиб, унинг олдига кенг доирадаги ва кўп қиррали масалаларни қўядилар. Шу сабабли хатларга тўғри жавоб ва изоҳлар бериш учун депутат ер тўғрисидаги, меҳнатга, пенсияга оид, уй-жой тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини қунт билан ўрганиб чиқиши керак.
Кундуз куни ишлаб чиқаришда банд бўлган фуқароларга қулайлик бўлиши учун депутат уларни, одатда, кечқурунлари ёки дам олиш кунлари қабул қилади. Қабулни қайси вақтда ва қаерда ташкил қилиш масаласини депутат ҳокимлик билан биргаликда ҳал этади. Қабул вақти ва жойи тўғрисида эълон осиб қўйилади ёки бу маълумотлар бошқача усуллар билан сайловчилар эътиборига етказилади. Депутат ўз кундалик дафтарида қабул қилишини сўраб ўзига мурожаат қилган фуқароларни ҳисобга олиб боради, ўзи қандай чоралар кўрганлигини, фуқароларнинг илтимослари қаноатлантирилганлигини ёки қаноатлантирилмаганлиги сабабларини ёзиб боради.
Депутат асоссиз илтимосларни қувватлай олмайди. Бундай ҳолларда депутат мурожаат этган кишига унинг ноҳақлиги боисини, илтимосини нима сабабдан қондириш мумкин эмаслигини тўғри тушунтира билиши керак.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 3-сон, 150-модда; 2010 й., 12-сон, 550-модда)