1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент вилояти маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларни бажариш, қишлоқ хўжалиги бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, аграр тармоқдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ходимлар чекланган сони 48 кишидан иборат бўлган янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 январдаги ПҚ-1456-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 17 ноябрдаги ПҚ-223-сонли Қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур Қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 декабрь,
ПҚ-536-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 716-модда)