1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.91.00 (Кучини йукотган) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ўқув қуроллари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ НАШР ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, янги Давлат таълим стандартларига мувофиқ мамлакатнинг умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
лойиҳанинг умумий қиймати 54,97 млн. АҚШ доллари этиб белгиланганлиги, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага* мувофиқ молиялаштириш режасига мувофиқ қайтариладиган 25,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарзи белгиланганлиги;
* 1-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик]
лойиҳани амалга ошириш даврида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
қарз бўйича асосий қарзни қайтариш, у бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги имзоланган қарз битими тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда у бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
умумий мувофиқлаштириш, маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳа самарали амалга оширилишини назорат қилиш;
лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) харид қилиш учун баҳолаш ва тендер комиссиялари таркибларини тасдиқлаш;
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбарини ва унинг ўринбосарини тайинлаш вазифалари юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
икки ҳафта муддатда, Осиё таррақиёт банки билан тузилган қарз битими шартларига мувофиқ, лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида илгари ташкил этилган лойиҳани амалга ошириш гуруҳини қайта ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисобларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.