1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 мартда 1648-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 январдаги 1/8-сонли ««Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1648-7, 27.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом»га (2006 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1648 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 март,
8/5-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 8/5-сонли қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
1. 9-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лизинг компанияларига уларга иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очган тижорат банклари томонидан импорт асосида лизинг объектларини етказиб бериш билан боғлиқ лизинг хизмати кўрсатилиши мумкин.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 123-модда)