1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШОҲИ ЗИНДА ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИДА ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Миллий меъморчилигимизнинг ноёб дурдонаси — Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлигининг Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Шоҳи Зинда жамоатчилик фондини (бундай кейин «Фонд» деб юритилади) тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Фонд Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган даврда фаолият юритиши белгилаб қўйилсин.
Фонднинг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага ҳамда унинг ижрочи дирекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. Васийлик кенгаши бир ой муддатда ижрочи дирекция раҳбарияти ва ходимлари таркибини тасдиқласин ҳамда у ўз вазифасини бажаришга киришсин. Мажмуада амалга ошириладиган ишларни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифаси Фонд ижрочи дирекцияси зиммасига юкланиши қайд этилсин.
2. Қуйидагилар Фонднинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.08.00 Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий объектлар]
— ноёб тарихий-меъморий иншоот ва муқаддас қадамжо ҳисобланган Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш;
— мазкур мўътабар масканнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу ерга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш;
— ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
— диний-маърифий ишларни ташкил этишда, айниқса, ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялашда аждодларимизнинг буюк меросидан самарали фойдаланишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фондни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Фонд маблағлари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, ҳукуматга қарашли ва ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар, хорижий фуқароларнинг ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил топади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш учун Фондга 2004 йилда 300,0 млн сўм маблағ ажратсин ҳамда тасдиқланган давлат бюджети кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
2005 йилги давлат бюджетида мажмуада юқорида кўрсатилган ишларни давом эттириш учун Фондга тегишли маблағлар ажратишни режалаштирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу хайрли ишга жорий йилда 50,0 млн сўм ва кейинги йилларда 100,0 млн сўм миқдорида маблағ ажратиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
6. Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун Фонд ягона буюртмачи бўлиши белгилаб қўйилсин.
7. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Фондни бино билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
4.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.05 Тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар]
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасини қайта тиклаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бу ердаги обидалар тарихини ўрганиш ишларини олиб боришда Фондга доимий ёрдам кўрсатсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасига зиёратларини ташкил этиш бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилишда Фондга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлигига республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 июль,
337-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июлдаги 337-сон қарорига 1-ИЛОВА