1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.05 (Кучини йукотган) Якка тартибдаги тадбиркорларни ва бошқа фуқароларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.08.00 Товарларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
3.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
САВДО ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН ТОВАР ОПЕРАЦИЯЛАРИ ВА ДАРОМАДЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 мартда 1197-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 165, 151 ва 2017-68-сонли «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2958, 29.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 407-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 20 декабрдаги 139, 2-0-9/26, 2002-92-сон қарори билан тасдиқланган Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 8 январь, рўйхат рақами 1197 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.