2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Уй-жой кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 март,
ПФ-3858-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли Фармонининг 4-банди биринчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «УМШ» қисқартмаси, шунингдек «уй-жой мулкдорлари ширкати», «кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва таъмирлаш» сўзлари тегишли равишда «ХУМШ» қисқартмаси ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «кўп хонадонли уй-жойларни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш» сўзлари билан тегишли равишда алмаштирилсин;
«Белгилансинки, ХУМШ Уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши иштирокчилари, Уюшмага кирувчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари, таъмирлаш-тиклаш ва авария хизматлари, уй-жойни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот вакиллари ҳисобланадилар»;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли қарорининг:
3-бандидаги «хизмат кўрсатиш» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатлари (УМШ)да» сўзлари «умумий» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУМШ)да» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» ва «эксплуатация харажатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» ва «мажбурий дастлабки тўловни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди бешинчи хатбошисидаги «бошқарув, сақлаш ва фойдаланишни бевосита амалга оширадиган уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар» сўзлари «бошқарув, хизмат кўрсатиш ва фойдаланишни бевосита амалга оширадиган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.