1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ» ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЮЗАСИДАН ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги Битим қоидаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган грантни ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 1 сентябрда имзоланган Битимга мувофиқ:
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури доирасида грант асосида жами 5,19 млн АҚШ доллари миқдорида ҳисобланган 10 минг тонна соя дуккаклари етказиб берилади;
2. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) бўйича юк жўнатувчи ваколати берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси зарур юк жўнатиш, товарга илова қилинадиган ва транспорт ҳужжатларининг, шу жумладан сифат сертификатларининг расмийлаштирилишини ҳамда юкнинг АҚШнинг белгиланган портларидан ва Америка томони билан келишилган муддатларда юклаб жўнатилишини ташкил этишни таъминласин.
юкнинг АҚШ портларидан тушириб олинадиган охирги пунктгача бўлган бутун йўналиш бўйича рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарлардан суғурта қилинишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат карантин инспекцияси билан биргаликда чегарадош давлатлар ҳудуди бўйлаб транзит учун зарур бўлган импорт карантин рухсатномасини расмийлаштирсин;
олиб келинадиган соя дуккакларини қабул қилиб олиш ва сақлашни амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Дастурни амалга ошириш доирасида республикага олиб келинадиган юкларнинг олувчи омборида тезкорлик билан ва ўз вақтида расмийлаштирилишини;
Дастурни амалга ошириш даврида соя дуккаклари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг экспорт қилинишини бартараф этиш юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
6. «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда соя дуккаклари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тушгандан кейин, тақдим этилган товарга илова ҳужжатларни, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маҳсулот сифатини тасдиқловчи йўриқномаларини, шунингдек Америка томони ваколатли органининг лаборатория тадқиқотлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда барча зарур сертификатларнинг ўн кун муддатда, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
7. Қуйидагилар:
Дастур доирасида етказиб берилаётган соя дуккаклари умумий ҳажмининг камида 50 фоизи очиқ тендер савдолари ўтказиш йўли билан хусусий сектор корхоналарига сотилиши;
соя дуккаклари умумий ҳажмининг кўпи билан 50 фоизи «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси корхоналарига сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Тендер комиссияси «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги билан биргаликда мазкур Дастур доирасида республикага олиб келинаётган соя дуккаклари ҳажмининг камида 50 фоизини сотиш юзасидан очиқ тендер савдолари ўтказсин, савдоларда хусусий сектор корхоналари иштирок этишини назарда тутсин.
9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлардан устувор йўналишлар бўйича тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон — Америка қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим қоидасига мувофиқ, ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби 2-иловага* биноан тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга доир қисми котибияти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
10. Белгилансинки, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси:
«Ўзтендерконсалтинг» агентлиги билан биргаликда «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта қилиниши, қабул қилиб олиниши ва сақланиши билан боғлиқ амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда соя дуккакларининг очиқ тендер савдолари орқали хусусий сектор корхоналарига сотиладиган қисмига бошланғич нархларни белгиланган тартибда белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ички бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, шунингдек «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта қилиниши, қабул қилиб олиниши ва сақланиши билан боғлиқ амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда кейинчалик қайта ишлаш учун идоравий мансуб корхоналарга бериладиган соя дуккаклари ҳажмига нархларни белгилайди.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг ёғ-мой корхоналари ва тендер савдоларида ғолиб чиққан хусусий сектор корхоналари томонидан ўтказиладиган Дастур доирасида олинган соя дуккакларини сотишдан олинган маблағларни махсус ҳисоб рақамида жамласин.
12. «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси корхоналари, шунингдек тендер савдоларида ғолиб чиққан хусусий сектор корхоналари соя ёғи, шроти ва соапстокини сотишдан тушган сўмдаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан тузилган шартномаларга мувофиқ соя дуккакларига тенг қийматдаги суммада Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш ва олинган даромаддан қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси соя дуккаклари сотилишини, шунингдек тушумнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилишини ҳар ойда назорат қилиб борсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М.Ғаниев ва М.З.Усмонов зиммасига юклансин.