1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ДОННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 27 февралда 936-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур бўйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 августдаги 316-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 936-2, 05.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 95-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2000 йил 6 июндаги 160-сон буйруғи билан тасдиқланган «Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб тартиби бўйича йўриқнома»га (2000 йил 20 июнь, рўйхат рақами 936) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.