1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЧИГИТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҲАМДА ЎСИМЛИК ЁҒИ ВА ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 31 МАЙДАГИ ПҚ-360-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 февраль,
42-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда):
«ўсимлик ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда аҳолига ўсимлик ёғи сотиш фақат юридик шахс шаклидаги чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2000 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш тўғрисида» 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарорига 1-иловада:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8 -модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 16-модда) 7-бандидаги «ўсимлик мойининг 50 фоизи ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)