Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 февралда 589-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сонли «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3566, 31.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 440-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 10 декабрдаги 04-02-05/809, 98-156-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 6 декабрдаги 02/8-42-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (1999 йил 7 январ, рўйхат рақами 589 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 1999 йил, 2-сон, 2000 йил, 16-сон, 2003 йил, 21-22-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.