1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.08 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИ (ФОЙДАСИ)ГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 29 апрелда 1109-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002-12-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 13 март, рўйхат рақами 1109 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 11-12, 19-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 122-модда; 2005 й., 5-6-сон, 45-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.