1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 22 апрелда 1122-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465, 03.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1122) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 апрель
9/5-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 8 апрелдаги 9/5-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида»ги Низом (2001 йил 19 февраль, рўйхат рақами 1010)» сўзлари ««Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом (2006 йил 14 февраль, рўйхат рақами 1545)» сўзлари билан алмаштирилсин.
республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгилангандан ортиқча ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;
юқори молия органлари — қуйи молия органларининг бюджет ҳисобварақларига;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ноқонуний олинган маблағлар ва жарималарни ундириб олиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларига;
Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича қарздорлар ва субқарздорларнинг миллий ва чет эл валюталаридаги банк ҳисобварақларига.».