1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
Осиё ва Паросиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 февралда 1657-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги «Осиё ва Паросиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги ПФ-3832-сонли Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
1. Осиё ва Паросиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
2-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
285-В-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири Р. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
01-10-14-сон
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2007 йил 5 январдаги 2, 285-В ва 01-10-14 сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги «Осиё ва Паросиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги ПФ-3832-сонли Фармонига мувофиқ Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
1. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчилари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
2. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир йўла тўланадиган пул мукофотларини бериш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджетидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
3. Кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан навбатдаги молиявий йил учун Давлат бюджети харажатларини тасдиқлашда кўзда тутилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
4. Бюджет маблағларини ажратиш, уларни эркин муомаладаги валютага айирбошлаш ва бирйўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши асосида амалга оширилади.
Спорт вазирлиги миллий валютада ажратилган маблағни эркин муомаладаги валюта харид қилиш учун ўрнатилган тартибда ваколатли банкка ўтказиб беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
6. Ваколатли банк банклараро савдо сессиясида валюта маблағларини харид қилади ва Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг депозит валюта ҳисоб рақамларига мувофиқ равишда ўтказиб беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 20 январдаги 02, 285-В-1, 08-сонли қарори (рўйхат рақами 1657-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 39-модда)
7. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини келгусида тақдирлаш учун ваколатли банк Спорт вазирлиги ўрнатилган тартибда омонат дафтарчаларини тақдим қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
8. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан келишилган.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси С. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4—6-сон, 59-модда; 2015 й., 3-сон, 39-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)