1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.03 (Кучини йукотган) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 февралда 1102-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29 ва 2002-27-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон; 2003 й., 1-2-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон 87-модда; 2005 й., 5-6-сон, 44-модда; 2006 й., 28-29-сон, 276-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.