1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ВА БОЛАЛАР УЧУН ТОВАРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР, ШУНИНГДЕК РЕСПУБЛИКАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ СОТУВЧИ УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИ УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1235-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 8 апрелдаги «Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек республикада ишлаб чиқариладиган истеъмол товарларини сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 69, 2005-45-сон қарорига (2003 йил 21 апрель, рўйхат рақами 1235 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.