1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.05 (Кучини йукотган) Якка тартибдаги тадбиркорларни ва бошқа фуқароларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИДАН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН ҲАЖМЛАРДА ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1230-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 26 февралдаги 37-, 2003-33-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 3 апрель, рўйхат рақами 1230 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 4-сон, 50-модда; 31-сон, 359-модда; 2005 йил, 5-6-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 февраль,
22-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 февраль,
2006-13-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 22, 2006-13-сон қарорига ИЛОВА
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг олтинчи хатбоши ва 5-банд чиқариб ташлансин.
2. 14-бандда:
биринчи хатбошидаги «автотранспорт воситаларидан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 92-модда)