1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.02.00 Чиқариш тўғрисидаги қарор;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.03.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилиши ва проспектини рўйхатдан ўтказиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҳУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОғОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Буйруғи
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ АКЦИЯЛАРИ ЧИҚАРИЛУВИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ЧИҚАРИЛУВНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 20 январда 1159-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сонли «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2000, 30.08.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 2002 йил 7 июнда тасдиқланган Акциядорлик жамиятлари акциялари чиқарилувини давлат рўйхатига олиш ва чиқарилувни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2002 йил 10 июль, рўйхат рақами 1159) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.