1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 14 ноябрдаги ПҚ-511-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 январь,
ПФ-3846-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 январдаги ПФ-3846-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сонли Фармонида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли қарорида:
а) 1-иловадаги 18-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотлари» сўзлари «ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги ҳамда 8-банднинг ўн олтинчи хатбошидаги «ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотлари» сўзлари «ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 30-банддаги «ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотлари» сўзлари «ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги, 29-банднинг «б» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошидаги «ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотлари» сўзлари «ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг «г» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошидаги «ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотлари» сўзлари «ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 22-модда)