1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ ОРҚАЛИ РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИГА СОТИШДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1583-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 2009 йил 1 майдаги 50 ва 2009-19-сонли «Пахта толаси ва линтни экспортга ва республика корхоналарига реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги (рўйхат рақами 1974, 24.06.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорининг 9-бандини бажариш учун (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 309-модда) қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 12 майдаги 44, 2006-26-сон қарори билан тасдиқланган Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар (2006 йил 13 июнь, рўйхат рақами 1583 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 222-модда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 декабрь,
99-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 декабрь,
2006-48-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 7 декабрдаги 99, 2006-48-сон қарорига ИЛОВА
Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали сотиш ва республика корхоналари томонидан пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш схемалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-456-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) мувофиқ амалга оширилади».
2. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 521-модда)