Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисидаги
490-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 22 апрелдаги ПФ-1990 (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 4-сон, 65-модда), 1999 йил 17 мартдаги
ПФ-2246 сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 3-сон, 72-модда) ва 2004 йил 7 декабрдаги
ПФ-3521 сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда) Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисидаги Тартиб»га (давлат рўйхати
198-сон, 1995 йил 19 декабрь) иловага
* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.