1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 30 ноябрда 1644-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 27 майдаги 2014-24-сонли «Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишни юритиш бўйича ягона реестри низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1644-1, 02.06.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. «Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш бўйича низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.