1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВ МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОР ҚАРЗЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 ноябрда 1466-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий суди ва Адлия вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 2017-45, 08/УМ-156-17, 8-сонли «Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1466-2, 04.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 17 мартдаги 2005-35, 103 ва 20-21-3-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисида»ги Йўриқномага (2005 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1466) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 ноябрь,
2006-49-сон
Олий хўжалик суди раиси А. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 ноябрь,
СП-01/752-сон
Адлия вазири Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 ноябрь,
30-сон
Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлигининг 2006 йил 24 ноябрдаги 2006-49, CП-01/752, 30-сонли қарорига ИЛОВА
Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида