toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 27 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-475-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 ноябрь,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 9 ноябрдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида «акционерлик жамиятлари ва бошқа корхоналар томонидан чиқариладиган облигациялар» сўзлари «очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 4-сон, 32-модда) Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«агар жамиятнинг устав фондида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилмаган ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши билан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда, навбатдаги йилга жамиятнинг бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак;
ички аудит хизматини ташкил ва унинг ходимларини тайинлаш»;
ўн тўртинчи—йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи—йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 448-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)