1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.03.00 Судгача санация;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.07.00 Суд санацияси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 ноябрда 1636-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 23 ноябрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3580, 25.11.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан тасдиқланган «Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувиқарор қиладилар:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 июль,
2-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 июль,
276-В-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 7 июлдаги 2, 276-В-сон қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» ПФ-3675-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ санация қилинаётган корхонанинг банк ҳисобварағини қўллаш ва унинг ишлаш механизмини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Миллий валютадаги махсус санация ҳисобварағи унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъати (бундан кейин — Қўмита Ҳайъати)нинг қарорига кўра давлат мадади билан судгача санация қўлланганда иқтисодий ночор корхонага очилади.
2. Махсус санация ҳисобварағини очиш учун санация қилинаётган корхона унинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка махсус санация ҳисобварағи очишга ариза тақдим этади. Аризага Қўмита Ҳайъатининг корхонага нисбатан судгача санацияни жорий этиш тўғрисида қарорининг Қўмита томонидан тасдиқланган нусхаси, молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва барча кредиторлар қарзларини сўндиришнинг Қўмита Ҳайъати маъқуллаган жадвали, шунингдек имзолар намуналари ва муҳр изи билан биргаликда карточкаларнинг 2 нусхаси илова қилинади.
3. Санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий ҳисобварағига махсус санация ҳисобварағи мақоми берилади.
Хизмат кўрсатувчи банк ўша куниёқ 2-картотеканинг ва санация қилинаётган корхонанинг ушбу банкдаги бошқа барча банк ҳисобварақларининг амал қилишини тўхтатиб, улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказади. Бунда санация қилинаётган корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи аввалги режимда фаолиятни давом эттиради, уни тасарруф этиш ҳуқуқи санация қилинаётган корхонага ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмалари бўйича махсус ҳисобварақлар ҳаракатини тўхтатишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ махсус ҳисобварақларнинг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан белгиланади.
Махсус ҳисобварақлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмаларини ўтказиш тартиби ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли орган томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда белгиланади.
4. Айни вақтда хизмат кўрсатувчи банк электрон почта орқали санация қилинаётган корхонага талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилган бошқа барча банкларга, унинг рақами ва қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда Қўмита Ҳайъатининг қарорига ҳавола қилиб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказиш талабини юборади.
1-картотекада акцептни кутаётган тўлов ҳужжатлари маблағларни олувчиларга «__________ (корхона номи)га нисбатан Қўмита Ҳайъатининг 20___ йил ________ даги ____сон қарори билан судгача санация жорий этилган» белгиси билан қайтарилади.
5. Қўмита Ҳайъати томонидан санацияни дастлаб белгиланган муддатдан кўпга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда махсус санация ҳисобварағи санация якунланишигача амал қилишда давом этади.
6. Маблағларни санация ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқаришга фақат санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномалари асосида йўл қўйилади.
7. Махсус санация ҳисобварағига қуйидагилар қайд этилади: асосий фаолиятдан, ортиқча мол-мулкни, товар-моддий бойликларни сотишдан келиб тушаётган маблағлар, валюта тушумини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек илгари тузилган шартномавий мажбуриятлар бўйича тўхтатилган ҳисобварақларга келиб тушган маблағлар ва бошқа тушумлар.
8. Санациянинг бориши ва қарзларни сўндириш жадвали бажарилишининг мониторингини Қўмита амалга оширади.
II. МАХСУС САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
10. Махсус санация ҳисобварағидаги санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномаси билан Қарзни сўндириш жадвалига мувофиқ жорий тўловлар ва тўловлар амалга оширилади.
Жорий тўловлар деганда судгача санация режимида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар тушунилади.
11. Жорий тўловларга қуйидагилар киради:
меҳнатга ҳақ тўлаш, алиментлар, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақлар, фуқароларнинг ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш талаблари бўйича ҳисоб-китоблар;
бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўловлар;
ижро муддати санация даврида бошланган кредитлар бўйича жорий тўловлар ва банк комиссиялари;
улар етказиб берадиган маҳсулот ва бажарадиган ишлар учун маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнак ҳамда асосий тўловлар;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўйича ҳисоб-китоблар, шу жумладан энергия ресурсларининг барча турлари, алоқа хизматлари, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, таъмирлаш-фойдаланиш харажатлари;
олинган кредитлар бўйича, шунингдек ижро муддати санация даврида бошланган, ҳукумат кафолати билан таъминланган кредитлар бўйича банк олдидаги мажбуриятларга доир ҳисоб-китоблар.
12. Санация қилинаётган корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи бўйича операциялар Марказий банкнинг ушбу ҳисобварақнинг амал қилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, санация қилинаётган корхонанинг топшириқларига кўра ўтказилади.
III. САНАЦИЯ ҲИСОБВАРАҒИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ
13. Махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши белгиланган санация муддати якунланганда ёки Қўмита Ҳайъати томонидан санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатилади.
Хизмат кўрсатувчи банкка Қўмита Ҳайъатининг санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарорининг Қўмита томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши тўхтатилади ва у талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи сифатида амал қилишда давом этади.