1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.13 Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ТОВАРЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИНИ КЕЛИШИШ ВА БОЖХОНА ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИДА ТОВАРЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 31 октябрда 1634-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 23 майдаги 2018/16-03, 17, 98, 01-02/12-40-сонли «Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1634-1, 31.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 398-сонли «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандини ижро этиш мақсадида (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, (371-модда) август), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.