1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ТАҚСИМЛОВЧИ (ОЛУВЧИ)ЛАРНИНГ ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ ВА ЁПИШ БЎЙИЧА ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 октябрда 1600-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сон «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746, 05.12.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети ғазначилик ижроси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) 18-бандига асосан буюраман:
1. Бюджет маблағлари тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварақларини очиш ва ёпиш бўйича вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги 59-сон буйруғига (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1600 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 297-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.