1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2006 ЙИЛ 15 СЕНТЯБРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН «МИКРОМОЛИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎРҚ-50-СОНЛИ ҚОНУНИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ-50-сонли Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова);
«3. Якка тартибдаги тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади»;
28-банднинг учинчи хатбошидаги «календарь бўйича навбатли тартибда» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган навбатли тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова) 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармасини деҳқон ва фермер хўжаликларига, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш билан банд бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит ва микрокредитлар бериш учун ташкил этади».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 430-модда)