1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 октябрь,
217-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга 1-илова II бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банклар, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар, видеокўрсатув, видео ва аудиога ёзиш пунктлари, кимошди савдолари, казино, нодавлат органлари томонидан ўтказиладиган лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари, шунингдек 1995 йил 1 январгача амалда бўлган солиқ солиш тартибини сақлаб қолган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун солиқ олинадиган базадан чиқарилмайдиган харажатларнинг қўшимча моддалари».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2024 й., 09/24/814/1019-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 486-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисида» 2006 йил 30 июндаги 126-сон қарорига 2-илова (Пул маблағлари ва бошқа мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисида маълумотлар)га 1-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 47-модда) «Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари заллари ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар» позицияси чиқариб ташлансин.