toggle_night_mode
Ҳужжат 06.10.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИГА КИРАДИГАН ТАШҚИ САВДО КОМПАНИЯЛАРИ БОШ ДИРЕКТОРЛАРИ ҲАМДА БОШ ДИРЕКТОРЛАРИНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ НОМЕНКЛАТУРАСИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо компаниялари раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган иловага мувофиқ ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (Э.М. Ғаниев) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига компаниялар раҳбарларининг номенклатурага мувофиқ лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, иловага мувофиқ ташқи савдо компанияларининг раҳбарлари акциядорлар умумий йиғилишида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 октябрь,
212-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 октябрдаги 212-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритилаётган лавозимлар рўйхати
Т/р‎ Компанияларнинг номи‎ Лавозимларнинг номи‎
1.‎ «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси‎ Бош директор ва унинг ўринбосарлари ‎
2.‎ «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси‎ Бош директор ва унинг ўринбосарлари‎
3.‎ «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат-акциядорлик компанияси‎ Бош директор ва унинг ўринбосарлари‎
4.‎ «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси‎ Бош директор ва унинг ўринбосарлари‎
Кейинги таҳрирга қаранг.