1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари лавозимларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган ташқи савдо компаниялари раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимига кирадиган иловага мувофиқ ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
2. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (Э.М. Ғаниев) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига компаниялар раҳбарларининг номенклатурага мувофиқ лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
3. Белгилаб қўйилсинки, иловага мувофиқ ташқи савдо компанияларининг раҳбарлари акциядорлар умумий йиғилишида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 октябрь,
212-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 октябрдаги 212-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига киритилаётган лавозимлар рўйхати