1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
ПҚ-480-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПҚ–480-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПФ-5159-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбоши ва унинг 2-иловасидаги 25-банди иккинчи хатбоши олиб ташлансин.