2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.88.00 (Кучини йукотган) Тўлов-контракт асосида таълим олиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.89.00 (Кучини йукотган) Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш;
4.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН «КАМОЛОТ» ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ВА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ ШАКЛИ БЎЙИЧА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТАЛАБАЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 сентябрда 1622-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 74, 5-2016-сонли «Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар орасидаги талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1622-3, 15.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли «Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 43-44-сон, 328-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.