1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади микрокредит ташкилотларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс микрокредит ташкилотидир.
Микрокредит ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат № 1948, 27.04.2009 й.) қаранг.
Микрокредит ташкилоти ишлаб чиқариш, суғурта, савдо-воситачилик ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
4-модда. Микрокредит ташкилотларини ташкил этиш
Микрокредит ташкилотлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
6-модда. Микрокредит ташкилотининг устав фонди
Микрокредит ташкилотининг устав фонди пул маблағларидан, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулкдан шакллантирилади.
Микрокредит ташкилотининг устав фондини шакллантиришда кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Микрокредит ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори лицензия олиш учун мурожаат қилинган кунга қадар фақат пул маблағларидан шакллантирилган бўлиши керак.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи]
7-модда. Микрокредит ташкилотининг фирма номи ва муҳри
Микрокредит ташкилотининг фирма номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа микрокредит ташкилотларининг фирма номига ўхшаш бўлмаслиги керак. Ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида «микрокредит ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Микрокредит ташкилоти ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган муҳрига эга бўлиши керак. Муҳрда айни вақтнинг ўзида фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Микрокредит ташкилоти ўз номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни, «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1988, 29.07.2009 й.) қаранг
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
8-модда. Микрокредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Микрокредит ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги ёки лицензия беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинган ва лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида қабул қилинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
10-модда. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Микрокредит ташкилоти лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
микрокредит ташкилотининг устав фонди шаклланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.
11-модда. Лицензия беришни рад этиш
Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга номувофиқ бўлган ва тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки микрокредит ташкилотига лицензия беришни рад этиши мумкин.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор буюртма берувчига рад этиш сабаблари ҳамда буюртма берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
12-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
микрокредит ташкилоти томонидан ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
микрокредит ташкилотининг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар мазкур ташкилот томонидан бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Микрокредит ташкилоти микрокредитлар, микроқарзлар, микролизинг бериш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиши мумкин.
Микрокредит ташкилоти қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга ҳақли эмас.
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий тизимнинг барқарорлигини сақлаш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдорини ҳамда молиявий ва касса операциялари ўтказишнинг, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг мазкур ташкилотлар учун мажбурий бўлган қоидаларини белгилайди;
Қаранг: Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси (рўйхат рақами 1639, 11.11.2006 й.), Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 1642, 23.11.2006 й.), Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 1719, 24.09.2007 й.) ва Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 1728, 12.10.2007 й.).
микрокредит ташкилотларининг фаолиятини текширади ва уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга оид бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2209, 14.03.2011 й.).
микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг малакасига доир талабларни белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1641, 14.11.2006 й.).
микрокредит ташкилоти томонидан айрим молиявий операциялар ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклайди;
микрокредит ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туради, тугатади ёки лицензияни бекор қилади.