1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯЛАРИНИ ТУЗАТИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 августда 890-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 августдаги 01-02/15-17-сонли «Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2143, 24.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ ҳамда божхона юк декларацияларини тузатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартибини соддалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 7 февралда 890-рақам билан рўйхатга олинган «Божхона юк декларацияларини тузатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби»га иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.