1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.23.00 Тиббий саноат. Микробиология саноати. Фармацевтика;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ «ЎЗФАРМСАНОАТ» ДАКНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 14 ИЮЛДАГИ ПҚ-416-СОН ҚАРОРИ БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН, ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ДОРИ-ДАРМОН ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 16 августда 1612-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 6 майдаги 5-3-6/28, 53, ЭГ-01/10-2053, 01-02/8-9 ва 2009 йил 20 апрелдаги 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1952, 08.05.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги «Дори воситалари ва тиббий мақсаддаги буюмларни ишлаб чиқарадиган мамлакатимизнинг корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-416-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида,қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон қарори билан белгиланган имтиёзлар қўлланиладиган, четдан олиб келинадиган дори-дармон ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.