|
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
|
| |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Кутилаётган натижа |
Масъуллар |
|
I. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини танқидий баҳолаш | ||||
| 1. | Қуйидагиларни: — Испания Ҳукуматининг кредити бўйича «Бухоро вилоятининг сув таъминотини таъминлаш»; — Франция Ҳукуматининг кредити бўйича «Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» юзасидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарасини баҳолаш |
2006 йил 15 сентябргача | Жалб қилинган кредитларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш (Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотлар киритиш) | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвстициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари |
| 2. | Испания Ҳукуматининг кредитини ўзлаштириш бўйича импорт контракти бажарилишини экспертизадан ўтказиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш | 2006 йил 15 сентябргача | Импорт контрактига қўшимча битимни экспертиза қилиш. Товарлар ва хизматлар қийматининг бозор конъюнктурасида юзага келган даражасидан фарқи аниқланган тақдирда, зарарни қоплаш юзасидан таклифлар киритиш | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
| 3. | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш | 2006 йил 10 сентябргача | Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни самарали бошқариш бўйича Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари масъулиятини ошириш | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти |
| 4. | Сервис контрактининг молиявий ва техникавий шартлари «Uzbek Water management GmbH» халқаро оператор томонидан бажарилишини таҳлил қилиш | 2006 йил 15 сентябргача | Сув таъминлаш корхоналарини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кредит маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари |
|
II. Сув таъминоти корхоналари менежментини, улар томонидан кўрсатилаётган | ||||
| 5. | Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти сув таъминоти корхоналари раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда контракт асосида тайинлашни амалиётга киритиш, ёллаш шартномаларида уларнинг мажбуриятларини, иш натижаларини баҳолаш мезонларини, шунингдек рағбатлантириш ва иқтисодий жавобгарликнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш | мунтазам равишда | Раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, контракт шартларини бажариш, корхонани самарали бошқариш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси |
| 6. | Сув таъминоти корхоналари бўйича хизматлар истеъмолчиларини тўлиқ хатловдан ўтказиш | 2006 йил 1 сентябргача ва кейинчалик ҳар чоракда | Ичимлик суви ҳамда оқовалар оқиб чиқишининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш, шунингдек аниқланган ҳисобга олинмаган истеъмолчилар ҳисобига даромадларни ошириш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
| 7. | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан 2004 йил 9 августдаги 86-сонли буйруғи билан тасдиқланган методикага асосан ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга сув сарфининг нормаларини тасдиқлаш | 2006 йил 1 сентябргача | Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва ҳисобга олинмаган йўқотишларга норматив ва ҳақиқий сув сарфини аниқлаш | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
| 8. | Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга ҳақиқий сув сарфини тасдиқланган нормалар даражасигача етказиш | 2007 йил 1 январгача | Йўқотишларни қисқартириш, ортиқча харажатларни камайтириш | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
| 9. | Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақи йиғилувчанлиги даражасини 100 фоиз даражасига етказиш | ҳар ойда | Айланма маблағларни кўпайтириш, дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
| 10. | Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига асосан тасдиқланган Дастурларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 18 октябрдаги 05-5-90-сон таркибий ўзгартириш режаларига мувофиқ сув чиқариш иншоотларида ва аҳолига сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминлаш | доимий равишда | Ҳисобга олишни йўлга қўйиш, ортиқча йўқотишларни аниқлаш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
| 11. | Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига молиявий ҳисобот тақдим этиш, кейинчалик уларни Молия вазирлигига ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тақдим этган ҳолда | ҳар чоракда | Дебитор ва кредитор қарзлар пайдо бўлишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни йўлга қўйиш, кўрсатилаётган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмларини ва харажатлар миқдорларини аниқлаш | Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси |
|
III. Сув таъминоти корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда жалб этилган | ||||
| 12. | Илгари берилган канализация иншоотлари ва тармоқларини Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси балансидан «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси балансига бериш | 2006 йил 1 сентябргача | «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг даромад қисмини кўпайтириш | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси |
| 13. | Дебиторлик қарзларни ундириб олиш, муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича ишларни судларга ошириш | доимий равишда | Дебиторлик қарзларни қисқартириш, айланма маблағларни тўлдириш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги |
| 14. | Коммунал хизматлар кўрсатувчилар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва аҳоли ўртасида томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгиловчи уч томонлама шартномалар тузиш | 2006 йил 20 сентябргача | Коммунал хизматлар кўрсатилиши ва уларга ҳақ тўланиши учун томонларнинг жавобгарлик чораларини белгилаш | Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси |
| 15. | Кредитларга хизмат кўрсатишда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг улуш қўшиб қатнашишини эксперт жиҳатидан таҳлил қилиш ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш | 2006 йил 20 сентябргача | Вужудга келган шарт-шароитларга мувофиқ ТИА кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш | «Асака» банки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
| 16. | Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2006 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кумулятив қарзларини қоплаш йўли билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш | 2006 йил 5 сентябргача | Молиявий аҳволни яхшилаш, декбиторлик-кредиторлик қарзларни қисқартириш | Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари |