toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ МАГИСТРАЛ ГАЗ ЎТКАЗИШ ҚУВУРЛАРИДА ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН ТАБИИЙ ГАЗНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИ ВА БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1609-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-02-сонли ««Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1609-3, 10.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақида»ги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НАСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
01-02/12-12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 327-модда; 2013 й., 10-сон, 137-модда)