toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2016
Ҳужжат 13.08.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 августда 1540-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 17 майдаги 13-қ/қ, 5-мҳ, 12/ққ-сонли «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1540-2, 23.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Таълим муассасаларида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 106, 43 ва 01-356-сонли қарори билан тасдиқланган Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2006 йил 18 январь, рўйхат рақами 1540 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 19-модда) 58-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«таълим муассасалари педагог кадрларига — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармасида».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 июль,
117-сон
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 июль,
20-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 июль,
01-231-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 325-модда)