1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ВА ТУРДОШ ҲУЖЖАТЛАР МАҚСАДИДА БАҲОЛАШ»
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1607-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти «Молиявий ҳисобот ва турдош ҳужжатлар мақсадида баҳолаш» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.