2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.91.00 (Кучини йукотган) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ўқув қуроллари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1603-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 53, 115, ҚҚ-19, 05-04-02 сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2064, 14.01.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майда ПҚ-362-сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг 7-бандини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тўғрисида низом тасдиқлансин.