1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 773-22-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори билан тасдиқланган (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 32-сон, август, 369-модда) «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига» иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.