1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА КАССА АМАЛЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1602-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари» (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 9 апрелдаги 6/16-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 604-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари» бекор қилинсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 июнь,
13/6-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш
10311 — Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар
10507 — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
10511 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
16101 — Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
16103 — Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
16103 — Марказий банк/филиал/агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари (Марказий банк)
16111 — Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш
17301 — Транзит ҳисобварақлари
17401 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
19903 — Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
19935 — Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар
21008 — Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар
21012 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
21307 — Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар (Марказий банк)
21314 — Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар (Марказий банк)
22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
22212 — Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
23116 — Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23122 — Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
23504 — Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
29804 — Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
29816 — Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар
29824 — Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари
29896 — Бошқа мажбуриятлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан ўттиз учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
Ушбу ҳисобварақлардан мижозларнинг депозит, банк пластик карта ва кредит ҳисобварақлари билан бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
II. Банк кассаларида амалга ошириладиган кирим ва чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисоби
(2-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
2. Банк кассаларига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк мижозлари бўлган хўжалик субъектлари томонидан нақд пулларни бевосита олиб келиш йўли билан ҳамда жисмоний шахслар томонидан омонатларга нақд пуллар топширилганда:
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(2-банд «е» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
Кредит 23116 — «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» ва 23122 — «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»
Дебет 23116 — «Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари» ва 23122 — «Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ва 22617 — «Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар»;
ж) банк хизмат ҳақи учун мижозлар томонидан банк кассасига нақд пул топширилганда:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 4ХХХХ — Тегишли даромадлар ҳисобварағи.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
3. Банк кассасидан мижозларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, дивидендлар, хизмат сафари харажатлари, нафақа ва моддий ёрдам пуллари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Дебет «Мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари»
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
31. Банк кассасидан мазкур филиал мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари».
32. Банк кассасидан мазкур банкнинг бошқа филиали мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Нақд пул берган банкнинг филиалида:
Дебет 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 21012 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Дебет 21012 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10511 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар» — Нақд пулни берган банк Бош офиси
Пластик карта очилган банк филиалида:
Дебет 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари»
5. Банклар ҳар куни иш бошлашдан олдин ўз мижозларидан ёзма равишда тушган касса буюртманомаларидан келиб чиқиб, 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги маблағ етарли ёки етарли эмаслигини аниқлайди.
Агар маблағ етарли бўлмаса, у ҳолда 10102 — «Нақд пуллар захираси» ҳисобварағидан айланма кассага маблағ чиқарилади ва бир пайтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим:
52. 10198 — «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» ҳисобварағидаги маблағларни Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг хизмат фармойишларига асосан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса Марказларига, бошқа тижорат банкларининг филиалларига ва бир банкнинг бошқа филиалларига жўнатишга ёки ушбу банк филиалининг ўз эҳтиёжлари учун чиқим қилишга рухсат берилганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
(51 ва 52-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
III. Банкларда мижозларнинг нақд пул тушумини инкассация қилишнинг бухгалтерия ҳисоби
6. Инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари солинган инкассатор қоплари банкларнинг кечки кассаларига белгиланган тартибда қабул қилинади. Ушбу пул маблағлари солинган инкассаторлик қоплари кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширилади. Кечки касса томонидан юк хати асосида тайёрланган кирим рўйхатининг биринчи нусхаси қайта санаш кассасига ва иккинчи нусхаси банк бухгалтериясига топширилади ҳамда бухгалтерия ушбу кирим рўйхати асосида қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
а) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар шу банк мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит «Мижоз депозит ҳисобварағи»
б) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар бошқа банк ёки банкнинг бошқа филиали мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
в) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)нинг шу ҳудуддаги банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит 29896 — «Бошқа мажбуриятлар».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
7. Қайта санаш кассасида инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари белгиланган тартибда санаб бўлингандан кейин, нақд пул маблағлари банк айланма кассасига кирим қилинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
8. Агар қайта санаш кассасида қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари аниқланса, белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
9. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари ушбу банк мижозига тегишли бўлса, у мижознинг ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Агар банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлса, унда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
11. Агар қайта санаш кассасида нақд пул маблағлари камомад чиққанлиги аниқланса, белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
12. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси ушбу банк мижозига тегишли бўлса ва у мижознинг ҳисобварағидан шартномада келишилган шартларга биноан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
13. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси бошқа банк мижозининг 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» баланс ҳисобварағидан шартномада келишилган шартларга асосан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Агар банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлса ва у шартномада келишилган шартларга биноан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
14. Бошқа банк мижозларига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, электрон мемориал ордер шакллантирилиб, вакиллик ҳисобварағидан шу куннинг ўзида, электрон тўлов тизими орқали, уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, электрон мемориал ордер шакллантирилиб, вакиллик ҳисобварағидан шу куннинг ўзида электрон тўлов тизими орқали ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
15. Маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Агар банк томонидан 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағидан мемориал ордер билан бошқа банк мижозларининг асосий депозит ҳисобварағига ёки акцизли товарлар сотувидан пул тушумлари суммаси ўтказилганда, ҳар бир акциз товар тури бўйича савдо тушуми суммасини алоҳида мемориал ордер орқали ўтказилиши шарт.
Пул маблағлари банк айланма кассасига электрон тўлов тизими ёпилгандан кейин кирим қилинган бўлса, бошқа банкдаги мижозларнинг ҳисобварағига пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда ўтказиб берилади.
Бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)га электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали) — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
16. Қайта санаш кассасида аниқланган бошқа банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича тўловларнинг ўтказилишида инициатор (тўлов операциясини бошловчи) банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
17. Бенефициар (тўлов операциясини якунловчи) банкка электрон чек келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Бунда бошқа банклар ҳисоб-китоб чекларининг асл нусхалари инициатор банкда қолдирилади ҳамда кунлик ҳужжатлар йиғма жилдига белгиланган тартибда тикилади ва сақланади.
18. Маблағ тўловчи ва олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
19. Филиаллари мавжуд бўлмаган банклар ўртасида амалга ошириладиган банклараро тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Бошқа банк мижозларига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, вакиллик ҳисобварағи орқали шу куннинг ўзида, электрон мемориал ордер шакллантирилиб электрон тўлов тизими орқали, уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Бенефициар банкка яъни маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Бенефициар (тўлов операциясини якунловчи) банкка электрон чек келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали чиқим қилинади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
IV. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказ (кейинги ўринларда — ҲККМ) ларидан тижорат банкларига мадад пулларини бериш ва олиш амаллари бўйича бухгалтерия ўтказмалари
20. Тижорат банк Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларидан нақд пул олиш учун ҳудудий Бош бошқармалари томонидан мадад пули бериш тўғрисидаги фармойишга асосан тегишли бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳудудий Бош бошқармаларнинг Ҳисоб-китоб касса марказларига маблағ жўнатадилар.
21. Филиали мавжуд бўлмаган инициатор банк мадад пули олиш учун, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириши лозим:
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
22. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пули олиш учун маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
23. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
24. Филиали мавжуд бўлмаган инициатор банкка, ҲККМдан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
25. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига филиали мавжуд бўлмаган инициатор банкдан мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
26. Инициатор банк филиалида (филиали мавжуд банкларда) Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларидан мадад пули олиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Бенефециар банк филиалига, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пули учун маблағ келиб тушганда, дастурий равишда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Бенефициар банк филиали, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Инициатор банк филиалига мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пулини олганлиги тўғрисида, инициатор банк филиалидан тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
27. Тижорат банк филиаллари Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан бошқа тижорат банк филиалидан мадад пули олганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Инициатор банк филиаллари мадад пули олиш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали маблағ жўнатадилар:
Бенефициар банк филиалига инициатор банк филиали томонидан жўнатилган мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
28. Бир банк филиаллари ўртасида мадад пулларини бериш ва олиш бўйича бухгалтерия ҳисоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Инициатор банк филиали, яъни мадад пули олувчи филиал нақд пул олиш учун шу банкнинг бенефициар филиалига маблағ жўнатганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Банкнинг бенефициар банк филиалига электрон тўлов орқали мадад пули учун маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Мадад пулини қабул қилиб олган филиал юқоридаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширгандан сўнг бенефициар филиалга яъни мадад пулини жўнатган филиалга мадад пулини қабул қилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқнома жўнатади.
Бенефициар банк филиали яъни мадад пули жўнатган филиал, инициатор банк филиали, яъни мадад пули олган филиалдан белгиланган тартибда тасдиқнома келганда, бенефициар банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
281. Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари беришда Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) белгиланган бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
V. Пул алмаштириш шохобчаларида кирим ва чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисоби
29. Банкнинг айланма кассасидан пул алмаштириш шохобчаларига мадад пули олиб келинганда, мадад пули шохобча томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниши лозим.
Банк 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини жўнатганда, ҳар бир валюта (VVV-валюта белгиси) бўйича алоҳида, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали чиқим қилади:
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101VVV — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
30. Қабул қилинган мадад пули 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Кредит 10109VVV — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
31. Банкнинг бош бухгалтери банк амалиёт куни охирида ўзларининг пул алмаштириш шохобчаларининг «09009» маълумотномасида кўрсатилган «Дебет» ва «Кредит» айланмалари умумий суммасига, қуйидагиларни амалга оширади:
Пул алмаштириш шохобчаси хорижий валюта сотиб олиш учун сарфланган нақд пулнинг «09009» маълумотномасида кўрсатилган сўмдаги умумий суммасига:
32. Пул алмаштириш шохобчаси хорижий валютани сотишдан тушган сўмдаги нақд пулнинг юкхатда кўрсатилган алоҳида ҳар бир хорижий валютадаги умумий суммасига:
33. Пул алмаштириш шохобчаси сотиб олинган хорижий валютанинг «09009» маълумотномасида кўрсатилган алоҳида ҳар бир хорижий валютадаги умумий суммасига:
35. Банк балансида 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги сўмдаги ва валютадаги қолдиқ пул алмаштириш шохобчалари кассирларидан олинган «09009» маълумотномасида кўрсатилган қолдиққа солиштирилади ва улар тенг бўлган тақдирда мазкур банк амалиёт куни белгиланган тартибда якунланади.
Бунда, 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» қолдиғи 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағига ҳар бир валюта бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилиб қўйилади:
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
36. Кейинги иш куни эрталаб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағидаги қолдиқни 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига ҳар бир валюта бўйича кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101VVV — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10109VVV — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Агарда, пул алмаштириш шохобчаларидан олинган нақд пуллар қайта санаш кассасида қайта саналгандан сўнг камомад ёки ортиқча маблағлар аниқланса, белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
VI. Банкоматда кирим ва чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
37. Банк 10107 — «Банкоматдаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини белгиланган тартибда тақсимлаб бўлгандан сўнг ҳар бир банкомат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширилади:
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари».
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
VIII. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан тижорат банкларининг айланма кассаларидаги ортиқча нақд пулларни қабул қилиш амаллари бўйича бухгалтерия ҳисоби
49. Тижорат банклари нақд пуллар захирасидан ортиқча нақд пулларни Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларига жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
50. Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига тижорат банкларидан келтирилган нақд пулларни кирим қилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМлари нақд пулларни айланма кассасига кирим қилгандан сўнг, шу захотиёқ дастурий равишда тижорат банкига нақд пулларни қабул қилганлиги тўғрисида тасдиқномани жўнатиши шарт.
51. Бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига кирим қилинган нақд пуллар учун тижорат банкларига маблағ ўтказиб берилганда, қуйидаги якунловчи бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг, филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
52. Тижорат банкларига Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларидан топширилган нақд пуллар учун тасдиқнома келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширишлари шарт:
Дебет 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
53. Тижорат банкка топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларидан маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги якунловчи бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи)
Кредит 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда; 2016 й., 42-сон, 495-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)