Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Иқтисодиётни барқарорлаштириш, республикадаги ишларнинг аҳволига баҳо бериш билан боғлиқ таклифларни тайёрлаш, хорижий компаниялар ва банклар билан битимларни самарали амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси вице-Президенти ўртоқ Ш. Р. Мирсаидов раислигида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва пулнинг қадрсизланишига қарши сиёсат бўйича Кенгаш тузилсин. Кенгаш таркиби иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Экопром» давлат консорциумининг «Экопром» экспертлари гуруҳини амалий ёрдам бериш учун республикага юбориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва улар Кенгаш таркибига киритилсин.
3. Эксперт гуруҳи раҳбари, «Экопром» бош директорининг ўринбосари ўртоқ Г. М. Попиашвили Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иқтисодиётни барқарорлаштириш ва пулнинг қадрсизланишига қарши сиёсат бўйича Кенгашнинг ҳамраиси этиб тайинлансин ҳамда унга кредитлар ажратиш тўғрисида хорижий фирмалар ва банклар билан музокаралар олиб бориш ва мақсадлар ҳақидаги протоколларни имзолаш ваколати берилсин.
4. Кенгаш раиси ўртоқ Ш. Р. Мирсаидов:
республиканинг манфаатдор вазирликлари, идоралари, илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон халқ хўжалиги тармоқларини, биринчи навбатда чет эл капиталидан самарали фойдаланиш асосида енгил ва қайта ишлаш саноатини замонавийлаштириш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқишни ташкил этсин ва уларни шу йил 15 ноябргача тақдим этсин;
«Экопром» давлат консорциуми билан ўзаро мажбуриятлар, битимларни ишлаб чиқиш, Дастурни амалга оширишда вазифаларни тақсимлаш бўйича шартнома тузсин.
5. Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Ж . Боқибоев) Давлат суғуртасини ва бошқа манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда «Экопром» экспертлари билан республикада лотерея ўтказиш шартларини муҳокама қилсин ва 10 кун муддат ичида таклифлар киритсин.
6. Тошкент шаҳар Кенгаши (ўртоқ А. И. Фозилбеков) «Экопром» эксперт гуруҳининг Тошкент шаҳрида ишлаши учун бино ажратсин ва зарур шароитлар яратсин.