toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2013
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 19 июлда 1122-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465, 03.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1122) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 10 кундан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 июнь,
13/8-сон
Марказий банк Бошқарувининг
2006 йил 15 июндаги 13/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар
тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Банклар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни бажаришни рад этишга ҳақлидир».
2. 41-банд «а» кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзларидан кейин «бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 286-модда)