1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 (Кучини йукотган) Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 (Кучини йукотган) Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЯГОНА СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 5 июлда 1590-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26-сон ва 2007-22-сонли «Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1667, 28.03.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.