1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 15 декабрдаги 547-сон қарорига мувофиқ ҳамда банк тизимини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 февраль,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 89-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 июндаги 122-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 235-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорида:
1-банднинг тўртинчи хатбошидан «хусусий банклар бўйича — сўм эквивалентида 0,3 млн АҚШ доллари миқдорида» сўзлари чиқариб ташлансин;
«бир акциядорнинг ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир гуруҳ акциядорларнинг банк устав сармоясидаги улуши устав сармояси умумий миқдорининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (хусусий банклар ва хорижий сармоя иштирокидаги банклар бундан мустасно);».
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 2-бандининг учинчи хатбошидаги «жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари (депозитлари)нинг кўпайган» сўзлари «жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.