1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЙ, СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА, ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 21 АПРЕЛДАГИ ПҚ-331-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги «Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорининг 1, 2, 4, 6-бандлари, шунингдек ушбу қарорга 5-илованинг 2—4-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 33-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:
а) «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
Департамент бошлиғи
Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари
Департамент бошлиғининг ўринбосари
Департамент бошлиғи ёрдамчиси
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бош инспектор
Катта инспектор
Инспектор
Бўлим мудири
Бўлим мудири ўринбосари
Бош тафтишчи
Катта тафтишчи
Бош суриштирувчи
Катта суриштирувчи
Катта криминалист
Криминалист
Инспекция бошлиғи
Етакчи мутахассис
I тоифали мутахассис»;
б) «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
Бошқарма бошлиғи
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бўлинма бошлиғи
Бўлим бошлиғи
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Катта инспектор
Инспектор
Бош тафтишчи
Катта тафтишчи
Тафтишчи
Бош суриштирувчи
Катта суриштирувчи
Катта криминалист
Криминалист
Бош мутахассис
I тоифали мутахассис»;
в) «туман прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимлари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари
Бўлим бошлиғи
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Бош суриштирувчи
Суриштирувчи
Катта инспектор
Инспектор».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига 4а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг даражали махсус унвонлари
1-банднинг номидаги «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «юридик, иқтисодий, молиявий маълумотга эга бўлган» сўзлари «юриспруденция, иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасида маълумотга эга бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги ва биринчи хатбошидаги «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 6-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 4-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди тўққизинчи хатбошидаги «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлари олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорининг 2-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) «солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари «солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.