1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕВА-САБЗАВОТ МАЖМУИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 363-сонли «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Турли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳолига сотишни кўпайтириш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда республика мева-сабзавот мажмуи қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва бошқа корхоналарнинг иқтисодий мустақиллиги асосида рақобатли иш шароитлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Мевасабзавотузумсаноат» ҳудудий бирлашмаларининг қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналари негизида 1-иловага мувофиқ деҳқончилик саноати фирмалари ташкил этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, деҳқончилик саноати фирмаси маҳсулотларни етиштирувчи, сақловчи, қайта ишловчи ҳамда сотувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланади ҳамда очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади.
Деҳқончилик фирмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Корхоналар ва ташкилотлар, идоравий мансублигидан қатъи назар, Деҳқончилик фирмаси таркибига киришлари мумкин. Уларнинг деҳқончилик фирмаси билан ўзаро муносабатлари шартномалар билан белгиланади.
Деҳқончилик фирмасининг юқори органи кенгаш ҳисобланади, унинг таркибига деҳқончилик саноати фирмасининг бош директори—кенгаш раиси, бош директор ўринбосарлари, деҳқончилик саноати фирмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларининг раҳбарлари кирадилар.
3. Жойларда мустақил Деҳқончилик саноати фирмалари ташкил этилиши муносабати билан «Мевасабзавотузумсаноат» Қорақалпоғистон ва вилоят бирлашмалари белгиланган тартибда тугатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Мевасабзавотузумсаноат» давлат-коопоратив концерни «Мевасабзавотузумсаноат» Ўзбекистон республика мева-сабзавот ва узумчилик уюшмаси ташкил этилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, «Мевасабзавотузумсаноат» ўзига берилган ваколатлар ва функциялар доирасида қуйидаги вазифаларни ҳал этади:
тизимда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқончилик саноатини интеграциялашнинг замонавий ташкилий шаклларини кенг ёйиш, давлат корхоналари ва ташкилотларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ҳамда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш ишларини ташкил этиш;
мева-сабзавот мажмуи фаолияти самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, уларни сақлашни, қайта ишлашни ва сотишни яхшилаш;
фан ва илғор тажриба ютуқларини, замонавий техника ва технологияни жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш технологик жараёнининг барча босқичларида нобудгарчиликнинг олдини олиш;
уюшма муассисларига маркетинг хизмати кўрсатишни таъминлаш шу асосда маҳсулот етиштириш ва уни сотишни кўпайтириш;
уюшмага кирувчи корхоналар ва хўжаликларни ихтисослаштиришни чуқурлаштириш асосида мева-сабзавот мажмуининг самарадорлигини ошириш ва экспортга йўналтирилганлигини таъминлаш дастури рўёбга чиқарилишини мувофиқлаштириш.
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда деҳқончилик саноати фирмаларини ва мева-сабзавот мажмуининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналари ва ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;
ўз фаолиятини муассисларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;
ўз фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил қилади;
шартномалар ва мажбуриятлар бўйича «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
бир ой муддатда ўз фаолияти уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин;
икки ҳафта муддатда деҳқончилик саноати фирмасининг намунавий уставини ишлаб чиқсин.
9. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасининг 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ бўлиши ҳамда ходимлари чекланган сонининг 114 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасига раиснинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси билан биргаликда 1994 йил охиригача уюшманинг қайта ишловчи корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин. Бунда уларнинг маҳсулотларини қайта ишлайдиган хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари умумий миқдорининг камида 10 фоизини деҳқончилик саноати фирмалари таркибига кирувчи хўжаликларга ажратиш назарда тутилсин.
спирт ва вино-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни акционерлик жамиятларига айлантиришда устав сармоясидаги давлат улушини 51 фоиз миқдорида белгиласин;
давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларни шартнома асосида уюшмага берсин;
савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий ва жамоа мулки қилиб сотсин.
11. Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат» давлат Қўмитаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда фаолият кўрсатаётган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг техник-иқтисодий ва молиявий аҳволини муфассал таҳлил қилсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш (санация) ёки зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг бундан кейин фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги ёҳуд мувофиқмаслиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
12. Республика мева-сабзавот мажмуини босқичма-босқич тубдан қайта ташкил этиш асосида унинг самарадорлигини ошириш ва экспортга йўналтирилганлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида 6-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ тузилсин.
* Илова берилмайди.
Ишчи гуруҳ икки ой муддатда, вазирликлар, идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларни жалб этган ҳолда, мазкур дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда корхона ва хўжаликларни ихтисослаштиришни чуқурлаштиришни ҳамда улар асосида қуйидаги деҳқончилик саноати фирмалари уюшмаларини ташкил этишни назарда тутсин:
узумчилик ва виночилик бўйича;
консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича;
янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштириш бўйича;
картошка етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича;
сабзавот-полиз экинлари ва картошка уруғи етиштириш бўйича.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавотчилик бўйича «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни масалалари» тўғрисида 1991 йил 22 февралдаги 41-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 октябрь,
525-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 октябрдаги 525-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар негизида ташкил этиладиган деҳқончилик саноати фирмалари
РЎЙXАТИ
«Нукус» деҳқончилик саноати фирмаси, Қорақалпоғистон Республикаси
«Андижон» деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти
«Хўжаобод» деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти