1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 5 МАЙДАГИ ПФ-3750-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 5 майдаги ПФ–3750-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тижорат банкларини ривожлантириш ва жиҳозлашда ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 3 январдаги 1-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Мадад» агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 25-модда) 1-бандининг учинчи—ўн иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банкининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 23 сентябрдаги 449-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июнь,
117-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 24 мартдаги 96-сон қарорининг 12-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 10-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)